Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

Мулоҳаза

ТИНЧЛИК - МУҚАДАС НЕЪМАТ

Ватан деганда дилимизга ажиб бир ёруғлик тушади. Хотиржам тортамиз: худди "она" деганда қалбимиз сўзга сиғмас беқиёс саодатга тўлганидек. Сизу биз тасвирлаб беролмайдиган ажиб туйғуни туямиз. Зеро, ҳаётимиздаги биз учун энг қадрли манзараларнинг барчаси Она Ватанга туташади.

Уйимиздаги мунис онамиз, суянган отамиз, оила аъзоларимиз, ширин-шакар фарзандларимиз, дўстларимиз, бир сўз билан айтганда, биз жамики қадрлаган омиллар - уларнинг барчаси Ватанга боғланади. Дарҳақиқат, Ватанни севиш, уни ардоқлаш, ёвлардан ҳимоя қилиш инсон қалбига туғилганданоқ жо бўлади. Тарих шу кунга қадар минглаб Ватан қаҳрамонларини ўчмас саҳифаларга муҳрлади. Улар шу юртнинг тинчлиги ва ҳурлиги учун курашди, жонини қурбон қилишди.

Бугун жаҳоннинг турли минтақаларида бўлаётган урушлар ҳақидаги хабарларни тез-тез эшитиб қоламиз. Ана шулардан хулоса чиқариб, осойишта ҳаётимизнинг қадр-қимматини янада теранроқ ҳис этамиз. Боиси "Ватан тинчлиги" деган жумла замирида бутун бир миллат ва халқ тақдири қандай бўлишлиги акс этади.

Ватан - бу инсоннинг киндик қони тўкилган ер, гўдаклигида тетапоя қилиб юришни бошлаганда унга поёндоз бўлган гўша. Бас, шундай экан, биз ўз Ватанимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлашимиз даркор. Ушбу эътирофнинг мазмунини қалбимизга чуқур сингдириб олмоғимиз лозим. Бугунги глобаллашув жараёни авжига чиққан, турли ғоялар, манфаатлар ўртасида аёвсиз кураш кетаётган бир пайтда ҳамиша ҳушёр бўлмасак, тинчлик неъматига шукур қилмасак, уни жон-жаҳдимиз билан ҳимоя этмасак эртанги кунимизнинг тинч ва осудалигини таъминлашда муаммолар юзага келиши мумкин. Зеро, бу замин дунё тамаддунига мустаҳкам пойдевор қўйган, башарият тараққиёти учун беқиёс ҳисса қўшган улуғ олиму фузалоларни тарбиялаб берган заминдир. Буюк аждодларимиз ардоқлаган, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаган юртдир бу. Мана шу азиз Ватанни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир.

Нилуфархон

МАМАТХОНОВА,

Андижон шаҳридаги 9- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди