Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

Қилмиш-қидирмиш

НАФСИГА ҚУЛ БЎЛГАНЛАР

Маҳлиё Жўраева (исми шарифи ўзгартирилган) тумандаги 19- умумтаълим мактабига директорлик лавозимига ўтдию, бош ҳисобчининг "тузоғи"ги илинди-қўйди. Мактабнинг бош ҳисобчиси Зулфия Сатторова (исми шарифи ўзгартирилган) ундан аввалги директорлар билан ҳам хуфёна тил бириктириб, мактабнинг бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-тарож қилишга эришгани ва бунинг "иси" чиқмагани боис ҳам янги директорни жиноятига шерик бўлишга ундади...

З. Сатторова мактабнинг илмий бўлим мудири Салима Қаҳҳорова (исми шарифи ўзгартирилган) ҳамда директор М.Жўраеваларга бир-иккита ишчи ходимни қоғоздагина ишга олиш ва уларга маош тайинлаш ҳақидаги таклифини айтганида, дастлаб улар қўрқишди. Аммо бош ҳисобчининг алдов ва фирибларга тўла гапларидан, бу "иш"дан уччалови ҳам манфаат кўриши ҳақидаги сўзларидан сўнг таклиф маъқулланди. Текин пул кимга ҳам ёқмайди! Бир гуруҳга бирлашган директор, илмий бўлим мудири ва бош ҳисобчи мактабга иш юритувчи ҳамда яна бир қўшимча фаррош вазифаларига аслида вазифасини бажармаган одамларнинг номини ҳужжатларга расмийлаштириб, уларга маош тайинлайдилар.

Худди шу вақтнинг ўзида бу билангина кифояланишни истамаган жиноий шериклар мактабнинг қатор фан ўқитувчиларига базавий тариф ставкасидан ортиқча мукофот пуллари ҳамда меҳнат таътили маблағларини ортиқча ҳисоблаб, тўлаб юборишга эришадилар. Бу "иш"ларнинг ҳеч қандай "миси" чиқмаганидан кўнгиллари тўлган директор ва илмий бўлим мудири ҳам бош ҳисобчининг найрангларига шерик бўлишга ўрганиб қолдилар.

Зулфия Сатторованинг мукофот пулларидан меҳнат таътиллари учун тўланган ортиқча пуллардан кўнгли чиқмади чоғи, маблағ ўзлаштиришнинг яна бошқа йўлларини излай бошлади. Бу унинг учун қийин кечмади. Ўқув йили давомида 16 нафар ўқитувчилар томонидан жами 74 соат ўтилмаган дарслар учун 1.161.702 сўм, биргина сентябрь ойида 13 нафар ўқитувчилар томонидан жами 68 соат ўтилмаган дарслар учун 1.905.632 сўм ортиқча иш ҳақларини ҳисоблаб, ўзлаштириб юборади. Бу каби "даромад"лар З. Сатторованинг ошиғини олчи қилиб юборгани тайин. Бу билан нафси тўймаган ҳисобчи шериклари директор ва мактабнинг илмий бўлим мудири билан келишиб,0,5 ставка дурадгор штат бирлигини ортиқча киритишга, унга январь-март ойларида 1.193.055 сўм иш ҳақиларини нотўғри тўлаб, бюджет маблағларни растрата йўли билан талон-тарож қилган.

Ўз хизмат мавқеини суистеъмол қилиб, ўзига юклатилган вазифага сидқидилдан ёндашмай, унга панжа орасидан қараб, ўзини ўзи чоҳга қулатган бу каби кимсаларни нафс қули деб аташ керак, холос. Уларнинг аёллик номига, мавқеига путур етказиб, ўз манфаатини ўзгалар, халқ манфаатидан устун билиб, жиноятга ботганларини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди.

О. МАМАЖОНОВ,

жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди