Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

Дил туғёни

БЕВАФО

Кун бўйи кутиш, соғиниб, интизор бўлиб кутиш...

Нега энди кўзларимда севиниб кутиш йўқ? Фақат маъюс, қайғуларга қўшилиб, армонлардан гулдасталар тузиб кутаман.

О, тўкилган дардларим. Сизнинг йўлингизга термулиб бекатсиз ҳиёбонга саёҳат қилгим келяпти. Дарднинг мунтазам оловида ёнаётган кўнгилни қандай совитиш мумкин?

Йилларнинг ўтиши, вақт тезлигини сезмай, келишига ишониб, севинаман. Бу алданиш куйи. Ҳамон рўёнинг куйига рақс тушаётган парига ўхшайман. Алдаётганини билсам ҳам, барибир умидлар қўйнида ўзимни ишонтириб яшайман.

Тангри берган умрга гўзал из қолдириш - орзуимга чўккан бардош. Таниш лаҳзаларнинг сурати жонланиб юрагимга оро беряпти. Чечаклар бевафо эмас, гулғунчалар гўё менга илҳом бағишлагандай.

Саболар эса муҳаббатнинг тафтини юзимга уради. Йўқ, йўқ, юзимга эмас кўнглимга. Ёзаётган сатрларимни бевафо озоридан тўкилган кўз-ёшларим билан ёзаман, ёзувларни сиғдираётган оқ қоғознинг эса бағри кенг экан.

Бевафонинг иши йўқ!..

Қай оламда юргани, кўзлари нималарни кўраётганлиги, буларнинг унга фарқи йўқ. Шундай бўлса-да, барибир тонгларим беғубор, тунларим сабрли, кўнглим муҳаббат деб аталгувчи туйғу билан яшайди. Яримтагина ой эса бус-бутун муҳаббат беради. Ишонаман, илинжларим изсиз йўқолмайди, қалбимдаги армонлар унут бўлади, ҳали яна дунёни кулдириб, севинтириб муҳаббат бошимга гулчечаклардан тож кийдиради.

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА,

Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди