Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 21.04.2016

ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКЛАР - ЎЛМАС МЕРОСИМИЗ

Марҳамат туманида Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига бағишланиб "Юртим менинг - фахрим менинг" шиори остида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тумандаги "Турон" ўқув маркази ташаббуси билан Маънавият-тарғибот маркази туман бўлими ҳамда "Оқ олтин" газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

- Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тарихий ёдгорликларга аҳоли эътиборини қаратиш, ана шу жойларда ободонлаштириш ишлари кўламини кенгайтириш, уларни асраб-авайлаш, айниқса, ёшларнинг тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжолар ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, - дейди "Турон" ўқув маркази раҳбари О. Хусанов. - Қолаверса, шу орқали уларда тарихимизга, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини янада мустаҳамлашга қаратилган.

Тадбирда иштирокчилар "Хотира" хиёбонида ташкил этилган очиқ ва ёпиқ "Мингтепа" музейи фаолияти, у ердаги юртимизнинг минг йиллик тарихидан сўзловчи ноёб экспонатлар билан танишдилар.

Тадбир доирасида ташкил этилган давра суҳбатида юртимиздаги тарихий ёдгорликлар ва Мингтепа ёдгорлиги ҳақида қизиқарли маърузалар ўқилди. Шунингдек, "Тарихий ёдгорликлар - халқимизнинг ўлмас мероси" деб номланган танловнинг ўтказилиши тадбирнинг янада қизиқарли ва мазмунли ўтишига хизмат қилди. Танловда олимлар, ижодкорлар, ўқувчилар ўзларининг Мингтепа номи ва тарихига оид ижодий ишлари, кўргазмалари, илмий мақолалари, иншолари билан қатнашдилар.

Якунда танлов ғолиблари ва турли номинациялр бўйича совриндорлар, фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди