Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 21.04.2016

Жараён

САЙЛОВ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТАДИ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ушбу ижтимоий-сиёсий тадбирни муваффақиятли, қонуний тамойиллар асосида ва юқори савияда ўтишини таъминлаш борасида вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Муҳаммаджон Йўлдошев қуйидагиларни гапириб берди:

- Мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жараёни кечаётган бугунги кунда маҳалла тизимининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли ниҳоятда катта. Маҳалла - фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини, қолаверса, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш институти сифатида ҳам алоҳида мавқега эга.

Маҳалла ўз фаолиятида одамларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва манфаатларини ифодалайди. Барча ишлар ана шу муқаддас маскандан бошланади. Маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларни ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик асосида турмуш кечиришларини таъминловчи гўша ҳисобланган.

Катта ҳаётий тажрибага эга бўлган оқсоқоллар, кўпни кўрган нуронийлар маҳалладаги барча ишларни, маросиму тўйларни бошқарганлар. Маҳалла аҳлига барча масалаларда йўл-йўриқлар, маслаҳатлар берганлар. Ҳар бир оиланинг тинч-тотувлиги, ҳар бир кишининг одоб-аҳлоқи, ҳулқи, юриш-туриши маҳалла катталари томонидан назорат қилинган, бошқарилган. Шу маънода айтиш мумкинки, маҳалла мазмун ва моҳиятига кўра халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари улуғланадиган ўзига хос тарбия ва бошқарув маскани ҳисобланади.

Маҳалла фаолиятининг ана шу ўзига хос жиҳатлари ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, маҳалла томонидан амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан яқин муносабатини таъминлаш, аҳолини аниқ мақсад сари йўналтириш орқали маҳаллани ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда маҳалла мақомини юқори босқичга кўтаришда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг аҳамияти каттадир.

Таъкидлаш керакки, маҳалла раиси ўша ҳудуднинг юз-кўзи, обрўси ҳисобланади. Шу боис ҳам фуқаролар йиғини раиси бой ҳаётий тажрибага эга, аҳоли ўртасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган, билимдон, адолатли, кўпни кўрган, маҳалла аҳлини эргаштира олиш қобилиятига эга инсон бўлиши керак. Бўлажак сайловларда маҳалла йиғини раиси лавозимига муносиб номзодлар сайлансагина, маҳалланинг нуфузи янада ортади, сайланадиган маслаҳатчилар ҳам эл-юрт иши учун фидойи, ҳалол-пок, тўғрисўз кишилар бўлиши керак.

Айни пайтда сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловни ўтказишга кўмаклашувчи 2 та шаҳар, 14 та туман комиссияси ҳамда 868 та маҳалла, 94 та қишлоқ ва 6 та шаҳарча фуқаролар йиғинларида, жами 968 та ишчи гуруҳлари тузилди. Улар қонунлар доирасида белгиланган режа асосида фаолият олиб бормоқда. Комиссиялар ва ишчи гуруҳларига тўлақонли фаолият олиб боришлари учун зарур иш шароитлари яратиб берилди, тегишли қўлланма ва адабиётлар билан таъминланди.

Комиссия ва ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар сайловларга оид амалдаги қонунлар доирасида олиб борилмоқда. Аввалги сайловларда тўпланган тажрибалардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлари таркибига маҳаллада, кенг жамоатчилик орасида обрў-эътибор қозонган, билимдон, ташкилотчи, маҳаллани яхши биладиган, муайян ҳаётий тажрибага эга кишилар киритилди.

Жойларда сайловолди тушунтириш ва тарғибот ишлари кенг миқиёсда олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар туман ва шаҳар комиссиялари раислари, ўринбосарлари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида вилоят, туман ва шаҳарлар миқиёсида кўплаб семинар-йиғилишлар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам чиқишлар қилинмоқда.

Мухтасар айтганда, сайловни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий ишлар аниқ ва пухта амалга оширилмоқда. Вилоятимизда мазкур сиёсий жараён юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказилади.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди