Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 21.04.2016

Қатра

ЮРАК КЕЧИРМАЙДИ...

Ажойиб кунларнинг бирида улар яна учрашдилар. Бир-бирига интизор кўзлар яна тўқнашди. Нигоҳларда ўкинч, армон, изтироб, соғинч, рашк ва алам ҳамма ҳаммаси қоришиб кетганди.

Йигит овозлари титраганча, охиста сўз бошлади:

- Мени кечиринг, Гул... Билсангиз менга жуда қийин бўлди. Ота-она хоҳиши ва шароитнинг тўғри келмаслиги, баридан воз кечишга мажбур қилди. Аммо сиз ҳаётимда бўлмасангиз ҳам, ҳар вақт хаёлимда, юрагимда бўлдингиз. Сизсиз жуда қийналдим. Яна бир умрга юрагимни қийнаб яшашни истамайман. Шунинг учун ҳаммасини бошидан бошламоқчиман. Фақат сиз "йўқ" деманг, илтимос.

Қиз кўзларини ерга тикди. У ўзи, юраги билан сўзлашаётганди. "Сен, уни севдинг, унга ишондинг. У эса, энг оғир дамларда сени ташлаб кетди, ўксик кўнглингни кўтариш, далда бериш ўрнига, озор етказди. Умидларинг, ишончларингни поймол қилди. Ўша оғир кунларда ақлинг, фаросатинг, ироданг сени суяди, вақт эса дардларингни даволади.

Совуқ, рутубатли кунларда тутқич бермай, қуёшли кунларда худди соядай пайдо бўлиб қолган дўстга ишониб бўладими? - Умуман, уни "дўст" деб аташ мумкинми? Йўқ, асло! Аммо севги-чи? Кўнгилнинг туб-тубида кул босган чўғдай милтираб турган муҳаббатнинг айби нима? Бироқ, муҳаббат қадр топиб, эъзозлангандагина ҳақиқий муҳаббат бўлади. Аксинча бўлганда эса..."

Қиз бошини кўтариб, йигитга мағрур тикилди.

- Мен сизни кечирдим, аммо юрагим сизни кечиролмайди.

Йигит қизнинг мағрур нигоҳларига дош беролмай бошини эгди.

Раҳима АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди