Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 21.04.2016

Кечинма

КЎЗ ЁШЛАР

У ёмғирларни ёқтирмасди… Ёмғирлар унга кўз ёшларни эслатарди. Ёмғир тингач, осмонни, табиатни мусаффолик эгаллайди. Гўё йиғидан сўнг инсон қалби енгил тортгандай. Лекин, барибир кўнгилнинг аллақайси бир ерида оз бўлса-да, кемтиклик қолади. Гўё, ёмғирдан сўнг пайдо бўладиган кўлмаклардай…

У болалигида онасидан "Ёмғир нега ёғади?" деб сўраганида, онаси "заминда бирон кимсанинг дили оғриса", деб жавоб берганди.

У эса... инсонларнинг йиғлаганини ёқтирмасди. Балки, шунинг учун ёмғирларни хушламас эди.

Қарангки, ҳар гал кимнидир кўзида ёш кўрса ёки ўзининг ҳам дили қоронғулаша бошласа, табиат ҳам унинг қайғусига шерик бўлгандек ер юзига оби-ҳаётни ҳадя қиларди.

Бугун ҳам у ўзининг кичкинагина хонасида қалбини йиғлатиб ўтирибди. Қалб осмонидаги қора булутларни кўз дарёсининг тўғонларини ёриб ўтишга кучи етмасди. Чунки, қалб ҳам сезарди… Ахир у ёмғирларни ёқтирмайди-ку.

Қалбнинг ҳадди сиғмади, қора булутлардаги оппоқ томчиларни ўз кўлмакларига тўлдирди… Лекин… Лекин ташқарида шитир-шитир овозлар эшитила бошлади. Унинг онаси эккан райҳонлар бўйи эшик тирқишидан кириб, хонани тутди. Демак, ёмғир яна ўз ашуласини бошлаган. У эса қалбидаги эндигина ҳайдаб юборган ўша қора булутларни яна бошлаб келди. Сабаб, ернинг қайсидир жойида кимдир йиғлаяпти. Ёмғирнинг "ашуласи" эса авжига чиққан.

У чидаб туролмади. Кўз дарёсининг тўғонларини бузиб юборди. Яноқлар намланди… қуриди…

Она алласидек маъюслик унинг юзига ва кўзига кўчди. Ташқарида ёмғир секинлашди. Онаси ёшлигида тебратган беланчакнинг шамоли булутларни кўк бағридан ҳайдаб солди.

Осмон тиниқлашди. Ҳаво сокин тортди. Унинг кўнглига ҳам равшанлик ифорлари таралди.

Ундан бир куни сўрадилар: "Нега ёмғирни ёқтирмайсиз?"

У жавоб берди: "Онам болалигимда: заминнинг қайсидир ерида кимнингдир кўнглига озор етган бўлса, демак осмон йиғлайди, дегандилар. Гоҳо онам тунлари йиғлаб чиқардилар. Ажаб, ўшанда булутлар ҳам уларга қўшилиб йиғлардилар...

Мен ёмғирларни ёқтирмайман… Чунки, уларни онамнинг кўз ёшларига ўхшатаман. Онамнинг кўзлари ёшланишини эса сира хоҳламайман.

"Она" деган буюк зот йиғласин, қачонки, кўз ёш қилиб дунёга келтирган фарзандининг камолини кўриб, севинганидан йиғласин. Мен бу йиғига бутун дунёимни алишган бўлардим!

Навбаҳор ЙЎЛЧИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди