Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 28.04.2016

ЭКОЛОГИЯ ВА ЁШЛАР

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида "Она заминни асрайлик" шиори остида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими ҳамда "Адолат мезони" газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур семинарда олимлар, Ўзбекистон экологик ҳаракат вилоят ҳудудий бўлими фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.

- Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Экологияни асраш қонуний бурчимиздир" лойиҳаси доирасида ўтказилди, - дейди тадбир ташкилотчиларидан бири "Адолат мезони" газетаси муҳаррири Махпурахон Ортиқова. - Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, она табиатни асраб-авайлаш, экологик мусаффоликни, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, фуқароларнинг экологик маданияти ва билимларини юксалтиришдир.

Анжуманда мавзу доирасида қатор қизиқарли тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар "Она замин экологияси талабалар нигоҳида" номли плакат, расм ва деворий газеталар намойиши билан бошланди. Шундан сўнг, "Тинчлик - энг олий неъмат" мавзусида ижодий слайдлар, мақола ва рефератлар, "Ким эдигу ким бўлдик?" мавзусида ёш нотиқлар танловлари, ахборот-ресурс марказида эса мавзуга оид китоблар кўргазмаси ўтказилди.

"Она заминни бирлашиб асрайлик!" деб номланган давра суҳбатда олимлар, иқтидорли талабалар томонидан "Экология муаммоларига бефарқ эмасмиз", "Экологик онг ва маданиятнинг шаклланиши", "Орол экологияси", "Иқлим ўзгариши муаммоси", "Био хилма-хилликнинг камайиши экотизим барқарорлигигини бузувчи омил", "Соғлом муҳит ва инсон саломатлиги" "Экологияни асраш қонуний бурчимиз" сингари мавзуларда маърузалар ўқилди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Мазкур тадбирда вилоятимиздаги экологик ҳолат, унинг ҳаётимизга таъсири, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этишда қилиниши зарур бўлган ишлар хусусида кенг маълумотлар олдик, - дейди тадбир иштирокчиси, Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси Ойгул Мамажонова. - Бир сўз билан айтганда, юртимизда экологик мусаффоликни сақлаш йўлида биз ёшлар ҳамиша фаол ва ҳамжиҳат бўлишимиз кераклигини англаб етдик.

Якуний тадбирда иштирокчиларга табиатни, экологик мусаффоликни асраб-авайлашга оид буклет ва адабиётлар тарқатилди, ўтказилган танловлар ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирок этган ёшлар анжуман ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Мазкур илмий-амалий семинар иштирокчилар, хусусан, ёшларнинг экологик билим ва тушунчаларини бойитиш, она табиатни асраб-авайлаш, экологик мусаффоликни таъминлаш борасида тарғибот ишларини кучайтиришдаги фаоллигини оширишга хизмат қилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди