Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 28.04.2016

Эҳтиром

ХАЛҚНИНГ СУЮКЛИ ШОИРИ

Ватан учун нимадир қила олиш, ҳеч йўқ, бир ўтли сатр, бир оловли сўз айта олишнинг ўзи ҳам юракдаги юртга бўлган ишқнинг суратини намоён этишга қодирдир.

Шоирлар бор, адиблар бор - она заминни, ота тупроқни шундай ёниқ қалб, ёниқ мисралар билан таърифлайдилар. Уларнинг ёзганларида ҳароратни туясиз. Ана шундай ижодкорлардан бири Андижон ҳавосидан нафас олиб улғайган, ўзининг бетакрор ижоди билан юрт, миллат номини тилларда достон қилган халқимизнинг суюкли шоирларидан бири Муҳаммад Юсуф эди. Дунё тамаддунида ўзининг беқиёс гўзаллиги, афсонавий жасоратлари билан довруғ таратган Римни юртининг биргина бедапоясига алишмагувчи шоир сўзларни топиб ёзади. Ўқувчи мисралардаги соддаликдан, оддийликдан ҳузур топади.

Шоирнинг "Таниш тераклар", "Булбулга бир гапим бор", "Уйқудаги қиз", "Ҳалима энам аллалари", "Илтижо", "Кўнглимдаги ёр", "Бевафо кўп экан", "Осмонимга олиб кетаман", "Халқ бўл, элим", "Биз бахтли бўламиз" номли китоблари, шунингдек, "Сайланма"сини кўздан кечирар экансиз, улардаги шеърларни ажиб туйғулар уммонида мутолаа қиласиз. Беихтиёр сатрлар онгу шуурингизга ёд бўлиб қуйилганини сезмай қоласиз. Шоирнинг Ватан, она ва муҳаббат, инсонийлик мавзусидаги шеърлари айниқса, ёш авлодни юртга фидойи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ўзбекона одоб-аҳлоқ руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

У жуда қисқа вақт ичида адабиётда муносиб ўрин топган хассос ижодкор, жамиятда халқ дарди билан ёнгувчи, халқ манфаати учун меҳнат қилгувчи фидойи фуқаро бўлибгина қолмай, меҳрибон ота, оилапарвар инсон сифатида ҳам эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган. Шоирнинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. У 1996 йили "Дўстлик" ордени, 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвонлари билан тақдирланган.

Ҳар йили 26 апрель - Муҳаммад Юсуф таваллуди юртимиз, хусусан, вилоятимизда кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан турли тадбирлар, шоир ижодига бағишланган мушоиралар, адабий кечалар ташкил этилади. Зеро, ажойиб инсон, меҳрибон устоз, бетакрор ижодкор Муҳаммад Юсуф халқимиз қалбида абадий яшайди.

Юлдузой ЎРМОНОВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти

совриндори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди