Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 28.04.2016

Тавсиялар

БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИНГ 14 ТА ҚОИДАСИ

Ҳаётда кишилар учун иш ва мажбуриятлар шунчалик кўпки, ҳатто вақтнинг ўтгани ҳам билинмайди. Бундай нотинчликда ҳиссий ва маънавий осудаликни осонгина унутиш мумкин. Лекин бахтли инсон бўлиш учун доимо ўсиш ва ўзгариш зарурдир. Шунинг учун, сиз ўзингиз ва ҳаётингизга нисбатан яхши муносабатда бўлиш учун қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг.

1. Тартибли бўлинг. Агар сиз кунингизни тўғри ташкил қилсангиз, ўзингизни хотиржам сезасиз ва ўзингизга нисбатан ишончингиз ҳам ортади. Яхши маслаҳат: энг қийин ва кўп вақт олувчи вазифалар билан эрталаб шуғулланинг. Агар бу ишни кейинга қолдирадиган бўлсангиз, бу юк сизга тинчлик бермайди ва сизнинг кайфиятингизни бузади.

2. Кўникмаларингиз устида ишланг ва янгиларига эга бўлинг. Бунинг учун ҳозиргидан кўра яхшироқ ва жой йўқ. Гитара чалишни ёки инглизча гапиришни ўрганиш учун ўзгача ёки юксак бир кунни кутишнинг ҳожати йўқ. Биринчи қадамни ташланг: гитара сотиб олинг ёки хорижий тилларни ўрганиш учун рўйхатга ёзилинг. Шундай қилсангиз, бир неча йил давомида орзу қилиб юрган орзуларингиз тезроқ ушалади.

3. Дўстларингиз билан келишинг. Агарда ҳозирни ўзида сизда мусиқа асбобини олиш учун пул бўлмаса ёки курслар бир ойдан сўнг бошланадиган бўлса, ўз ҳаракатсизлигингизни бу билан оқламанг. Шубҳасиз, бирор бир дўстингизникида бўш ва ишлатилмай турган гитара бор бўлиши керак. Ёки қайсидир дўстингиз хорижий тилларни яхши билади. Ёрдам учун уларга мурожаат қилинг.

4. Ўқинг, ўқинг ва яна ўқинг. Қандай жанрда бўлса ҳам иложи борича кўп китоб ўқинг. Китоблар сизга дунёқарашингизни кенгайтиришга ёрдам беради, ўйлантиришга мажбур қилади ва ҳаётда сизга асқотадиган тажриба тўплаш имконини беради. Агар ўқишни нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, яқин дўстларингиздан маслаҳат сўранг.

5. Ҳар куни машқлар бажаринг. Энг катта хато - бу машқларни ёқимсиз ва қийноқли машғулот сифатида қабул қилиш. Сиз кейинги куни тўшакдан туролмай қоладиган даражада жисмоний фаолият билан шуғулланишингиз шарт эмас. Энг оддий машқларни меъёрда бажаринг: ўтириб туриш, сакраш, чўзилиш. Асосийси, буларни ҳар куни бажаринг. Мисол учун, биринчи куни югуринг, иккинчи куни - теннис ўйнанг, учинчи куни - гимнастика билан шуғулланинг. Машғулотларни мажбурият сифатида эмас хобби сифатида қабул қилинг. Ва бир неча ҳафта ўтгач, жисмоний машқларга нисбатан муносабатингиз яхши тарафга ўзгаради.

6. Ўзингиз яхши кўрган сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ҳа, сиз бу маслаҳат ҳақида минг марта эшитгансиз ва у умуман ўзига хос эмас, лекин барибир бу жудаям муҳим. Озиқ-овқат танангиз учун фойдали бўлиши ёки зарар келтириши мумкин. Агар сиз чипс ўрнига мева ейишга кўниксангиз, бунинг фарқини биласиз.

7. Сув ичинг. Сиз қанчалик кўп сув ичсангиз, чарчоқни шунчалик кам ҳис қиласиз, ички органларингиз ва овқатни ҳазм қилишингиз яхшиланади, вазнингиз ҳам нормаллашади. Сув газли сув ёки қахвадан кўра фойдалироқ ва чанқоқни яхшироқ қолдиради.

8. Инсонларни мақтанг. Атрофдагиларни бахтли қилсангиз, ўзингизни ҳам яхшироқ ҳис қила бошлайсиз. Айниқса, сиз ғамхўрлик қиладиган, сиз учун муҳим бўлган инсонларга ёқимли сўзлар гапиринг. Бахт юқумли ҳисобланади. Ўз миннатдорлигингизни кўрсатинг. Агар сиз кимнидир қайсидир вазифани яхши бажараётганини кўрсангиз, бунга эътибор беринг ва унга буни айтинг. Шунда унинг ҳам, сизнинг ҳам кайфиятингиз кўтарилади.

9. Кулинг. Тез-тез ва кўпроқ кулинг. Сиз кулаётганингизда, танангиз эндорфин, яъни бахт гормонларини ишлаб чиқаришни бошлайди, ва ҳаётга муносабатингиз яхши тарафга ўзгаради. Салбий ҳис-туйғулар сизга муаммоларни енгишда ёрдам бера олмайди, аксинча, сизга фақат халақит беради. Табассум билан сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз ва одамлар ҳам сизга жавобан табассум қилишади.

10. Яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Қанча вақтингизни турмуш ўртоғингиз ва болаларингиз билан ўтказасиз? Жавобингиз қандай бўлишидан қатъи назар, у барибир етарли бўлмайди. Айниқса, бугунги кунда ота-оналар иш билан банд бўлиб, болалари билан ухлашдан олдин икки соатгина бирга бўлишади. Вақтингизни кўпроқ бирга ўтказинг, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг, бир-бирингизга ғамхўрлик қилинг. Фарзандларингиз ҳаётида янада фаол иштирок этинг.

11. Атрофингизга ўзингиз маъқул келадиган инсонларни йиғинг. Ўйлаб кўринг, атрофингиздагилардан баъзилари ҳаётингизга салбийликни олиб кирмаяптими? Сизнинг ишлашингизга халақит бермаяптими? Унутманг, салбий кайфиятдаги одамлар билан ҳеч ким бахтли бўла олмайди. Сизни рағбатлантирадиган ва руҳлантирадиган кишилар билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

12. Олдингизга аниқ мақсадлар қўйинг. Ҳозир гап фақат иш ҳақида эмас, мансаб ва ютуқлар муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам. Ўтаётган кунингизни ўзингизни ва оилангиз аъзоларини қандай қилиб янада бахтлироқ қилиш мумкинлиги ҳақидаги ғоялар билан бошланг. Бу дунёга сиз қандай яхшилик келтира оласиз? Шахс бўлиб ўсиш учун ўз олдингизга ана шундай мақсадлар қўйинг.

13. Борига шукур қилинг. Сиз эга бўлишни истаган нарсалар ҳар доим ҳам сиз истагандай бўлмаслиги мумкин. Муҳими, ўз орзуларингиз ва мақсадларингиз сари ҳаракат қилинг, агар уларга эришолмаган бўлсангиз, бундан ташвишланиш керак эмас. Билингки, сизда бор нарса айрим одамларда йўқ, лекин улар барибир ўзларини бахтли ҳисоблашади. Агар сиз ҳар куни борига шукр қилиб яшасангиз, ўз ҳаётингизни кўпроқ қадрлай бошлайсиз.

14. Ёдда тутинг, ҳаммаси ўтиб кетади. Ҳаётда қийинчиликлар ва омадсизликлар бўлади, ва сиз ўзингизни ғамгин ҳис қилишингиз мумкин. Буларнинг ҳаммасидан халос бўлиб олға ҳаракат қилиш қийин бўлади. Шунинг учун ўзингиздан сўранг, бу муаммо, сиз учун бир йил, беш ёки ўн йилдан кейин бирор бир аҳамиятга эга бўладими? Ҳамма нарса ўтади ва тез орада сиз бу муваффақиятсизликлар ҳақида унутасиз. Қийин кунлар бўлса шу ҳақда эсланг.

Сиз ҳаётда имкон қадар яхшироқ яшашга ҳаракат қилинг.

ФАРЗОНА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди