Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2016

Руҳшунос маслаҳати

"ОИЛАМДА ҚАДРИМ ҚОЛМАДИ"

"Ёшим 26 да. Бир неча йил аввал турмушимдан ажрашганман. Қизим борлиги учун ўша йиллари келган кўп совчиларга рад жавобини бердим. Икки йилдан ошди, ўзимдан 16 ёш катта, 2 нафар фарзанди бор эркак билан оила қурдим. Фарзанд кўрмадим, эрим кўнглимга қарамайди, қизиқишларим билан умуман иши йўқ. Баъзида ичиб келиб, биринчи аёлини эслаб мени уради, ёмон сўзлар билан ҳақоратлайди. Турмуш ўртоғимнинг кўнглини олишга уринаман, лекин ҳурмат қилмайди. Айбим бўлмасаям, оиламда қадрим қолмади. Нима қилишга ҳайронман. Ота уйимга кетсам, одамларнинг иккинчи эридан ҳам қайтиб келибди, дейишларидан қўрқаман, ота-онам, ака-укаларимни маломатга қўяманми, деб ўйлайман. Қолаверса, у хонадонда мен учун алоҳида уй-жой ҳам йўқ. Бу ерда қолсам, ҳаётимдан мазмун топишга кўзим етмайди. Нима қилишга ҳайронман, маслаҳат беринг?

Ҳурмат билан Н.,

Асака тумани."

Таҳририятга келган ушбу мактуб ҳар қандай кишини ўйга толдиради. Лекин ҳаётда шундай ҳолатга тушган инсонларнинг борлиги ачинарли албатта. Уларнинг кўнглига таскин бериш, тўғри йўл кўрсатиш осон эмас. Нима бўлганда ҳам ота-она, оила катталари билан маслаҳатлашиб иш тутиш фойдадан холи бўлмайди.

Биз ушбу мактуб хусусида психолог Дилдора Тожибоеванинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик:

- Сиз ҳеч қачон қадрим қолмади, деб айтманг. Аёл "қадрим қолмади" деб нолимайди, аёл яхши нияти, ширин сўзи, меҳр-муҳаббати, шарму ҳаёси билан қадр, эъзоз, эҳтиром топади. Эрингизга биринчи аёлини эслатгулик қилманг. Ичкиликнинг уйи куйсин, меҳр-муҳаббатингизни, уддабуронлигингизни ишга солиб, яхши гап билан эрингизни ароқхўрликдан қайтаринг. Ахир ёш экансиз, латофатли, гўзалсиз. Эркаклар гўзаллик шайдоси. Фарзанд кўрмаяпман деманг, бефар- зандликдан асрасин! Шукур қилинг, қизингиз бор экан, эрингизнинг ҳам фарзанди бор экан. Ўшалардан меҳрингизни аяманг, астойдил ният қилиб, Худодан сўрасангиз, албатта, фарзанд кўрасиз.

Эрингиз ичмаган пайтида ўтириб у билан хотиржам гаплашиб олинг. Ичиб келганида уриши, ҳақорат қилишининг сабабини сўранг. Эрингизни биринчи аёлидан рашк қилманг. Агар шундай туйғу сизда бўлса ҳам, буни эрингизга сездирманг. Фарзандларига ғамхўрлик қилинг, сохта эмас, чинакамига меҳрибон бўлинг. Албатта ниятингиз яхши бўлсин. Чунки ҳаётимизда содир бўладиган барча нарсалар бизнинг ўй-хаёлларимизнинг ҳақиқатга айланганидир.

Халқимизда "Аёлнинг либоси сабр-тоқат, ҳаёдир" деган гап бор. Ана шунга амал қилинг. Ҳаммаси яхши бўлишига, аввало, ўзингиз ишонинг. Ишонч ва умид бўлса, албатта, ҳаётингиз яхши томонга ўзгаради.

Умида АДИЗОВА

нашрга тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди