Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 09.06.2016

ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Андижон шаҳридаги 7- оилавий поликлиникада ушбу тиббий муассаса ҳамда Фаробий маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида "Саломатлик сектори" фаолиятини такомиллаштириш, маҳалла ва тиббиёт муассасаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинар очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова вилоятимизда тиббий хизмат сифатини юксалтиришга қаратилаётган эътибор олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий кўрсаткичларга эришилаётганлигини таъкидлади.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгилангнан вазифалар ижросини таъминлаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият юритаётган "Саломатлик сектори"да тиббиёт ходимларининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги ишини ташкил этиш, такомиллаштириш ва янада яхшилаш мақсадида ўтказилган семинар иштирокчилари аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар, соғлом турмуш тарғиботи, меъёрий ҳужжатларни юритиш борасидаги ишлар билан танишдилар.

Семинарда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтариш, илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди