Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 09.06.2016

Иқтидорли ёшларимиз

БИЛИМГА ТАШНА ҚАЛБ

Олтинкўллик Зулайҳо Каримова ҳам мактабнинг бошланғич синфларида ўқиб юрган кезларидаёқ инглиз тилини ўрганишга бўлган иштиёқи баландлиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди.

Дарслардан кейин қолиб, инглиз тили фани ўқитувчисидан қўшимча сабоқлар олиб, билимларини мустаҳкамлаб борди. Фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб, устозлари эътиборига тушди.

- Зулайҳо жуда интилувчан, тиришқоқ қиз. Ундаги инглиз тилига бўлган кучли қизиқишни кўриб хурсанд бўламан. Бугунги ёшлар нафақат ўзбек тилини, балки, чет тилларни ҳам мукаммал ўзлаштириши керак, - дейди устози Дилобар Аҳмедова. - Зулайҳо инглиз тили фан олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб келаётганлиги бизни қувонтиради.

Зулайҳо Каримова Олтинкўл иқтисодиёт коллежида таҳсил олиш билан бир қаторда туман, вилоят ҳамда республика миқёсида ўтказиладиган турли танловларда фаол иштирок этиб келади. Жумладан, 2014 йил инглиз тили фан олимпиадасининг туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоятда фахрли 2- ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, "Инглиз тили билимдони" кўрик-танловининг туман босқичида 1- ўринни эгаллаган бўлса, "Ёш қутқарувчи - 2014" республика танловида ҳам фаол иштирок этди. Шунингдек, ўзи таълим олаётган коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган инглиз тилидаги иншолар кўрик-танловида ёзган иншолари билан 1- ўринга лойиқ топилган. Шунингдек, июнь ойи бошида ўтказилган "Ишбилармон талаба" кўрик-танлови вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Интилувчан ёшлар ҳар соҳада ўзларининг илғорликларини намоён этиб, тенгдошларига ўрнак бўлаверадилар. Қаҳрамонимиз ҳам ёш бўлишига қарамасдан инглиз тилида услубий қўлланмалар яратишга эришди. Унинг "Easy tenses for children" ("Болалар учун осон замонлар"), "English mathematiks" ("Инглиз тилида математика") номли қўлланмалари аллақачон туман ва вилоят миқёсида оммалашиб, болалар инглиз тилини ўрганишда ундан кенг фойдаланмоқда. "My mother's fairy tales" - "Онамнинг эртаклари" номли услубий қўлланмаси ҳам инглиз тилини ўрганувчиларга тақдим этилди. Ҳозирда З.Каримова тумандаги "English universe" ўқув марказида инглиз тилини ўрганувчи ёшларга сабоқ бериб келмоқда.

Орамизда Зулайҳо сингари интилувчан, эзгу мақсад сари дадил ҳаракат қилаётган ёшларимиз бор экан, юртимиз эртаси янада ёруғ бўлишига асло шубҳа йўқ.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди