Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 09.06.2016

Тиббий кўрик

САЛОМАТЛИК ҲАФТАЛИГИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган саломатлик ҳафталиги вилоятимизда юксак савияда ўтказилди.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида ташкил этилган тадбир Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга қаратилаётган доимий эътиборнинг намунаси бўлди.

Аҳоли саломатлигини сақлашда Президентимизнинг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарорлари муҳим дастуриламал бўлаётир.

- Марҳамат, Улуғнор, Избоскан, Олтинкўл, Жалақудуқ, Булоқбоши туманлари, Андижон, Хонобод ва Қорасув шаҳарларида ташкил этилган кўрикларга вилоятнинг барча туман ва шарҳарлари аҳолиси жалб этилди, - дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Қудратбек Ёрқулов. - Кардиолог, терапавет, невропотолог, лор, травмотолог, офталмолог, онколог, умуман, тўққизта йўналишдаги соҳанинг етакчи мутахассислари иштирокидаги ҳафталик доирасида аҳоли, айниқса, диспансер ҳисобида турган беморлар, ногиронлар, кексалар, хотин-қизлар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, кўрик жараёнида турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бўйича ҳам зарур тавсия ва маслаҳатлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

УЗИ, ЭКГ, рентген, эндоскопия ва бошқа зарур тиббий аппаратлар асосида ўтказилган текширувлар натижасида турли касалликлар аниқланган беморларга даволаниш учун туман, вилоят даволаш-профилактика муассасаларига йўлланмалар берилди.

Феруза МАТКАРИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди