Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 09.06.2016

Қатра

ИЗТИРОБ

Дарсдан шошиб чиқдим. Осмонни қора булутлар қоплаган эди. Уйга тезроқ кетишим керак. Соябоним остида берилган топшириқларим ҳақида ўйлаб, бекатга етиб келдим. Автобус кута туриб, ёмғирда усти-боши жиққа хўл, ивиб кетган бир йигитга кўзим тушди. У бир неча чақирим наридаги баланд оқ деворга тикилиб турарди. Унинг кўзлари аламли ва қайғули, ўзи эса тошдек қотганди. Назаримда йигитни қандайдир дард қийнарди.

Баланд оқ деворнинг ён-атрофида ҳеч бир зот, ҳеч бир нарса йўқ эди. Лекин у кимнидир кутган каби ўйланиб турарди. Нега бундай, бунинг сабабини тушунолмадим.

Йигит охири толиқиб, бекат томонга судралиб келди. У ҳамон ўша баланд деворга тикилиб ўтирарди. Уни қандай дард қийнаяпти, деган савол мени ўйлантириб қўйди.

- Кечирасиз, бирор нима бўлдими? Агар ёрдамим керак бўлса...

- Йўқ, раҳмат, - дея чуқур хўрсинди у.

Мен унинг юрагидаги дардни чиқариб ташламоқчидай яна уни сиқувга олдим.

- Ақл ўргатяпти деманг-у, инсон ўзини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлга олиши керак.

- Биламан, аммо у бошқа келмайди.

- Ҳа, севги дарди денг, агар чиндан севса, албатта, қайтиб келади.

- У мени кулиб туриб ташлаб кетди.

Йигитнинг кўзларига ёш тўлди. Ҳудди ёғаётган ёмғир унинг изтироби ила ҳамоҳанг эди. Наҳотки, муҳаббат инсонни шунчалик абгор қилиши мумкин, дея ўйладим.

Унинг дарди ичига тўлиб кетган чуқур кўзларига қарадим:

- Нега бу деворга тикилиб турибсиз? Яхши кўрган қизингизнинг уйими бу?

- Ҳа, унинг уйи шу ерда. Энди уни минг бор чақирсам ҳам чиқмайди...

Бу гапларни айтди-ю, бефарқгина яна хаёлга толди. Автобус келгач, суҳбатимиз чала қолди, мен автобус қучоғига отилдим.

Орадан бир неча ҳафта ўтди ҳамки у йигитни бошқа учратмадим.

Бир куни ўқишдан қайтаётиб, йўлим ўша узун оқ девор томонга тушди. Билдимки, унинг орти қабристон экан.

Нозима ЎЛМАСОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди