Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2016

27 июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

ТЕЛЕВИДЕНИЕ ҲАЁТИМ МАЗМУНИ,

- дейди андижон вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири

хуршидабону йўлдошева

Журналистика - машаққатли касб, бироқ бу касбнинг машаққатларидан гавҳар териб, ҳаёт дурдоналарини яратиб ишлаётган ҳамкасбларимиз борки, уларнинг ибратли фаолиятига кўпчилик ҳавас қилади. Улар амалга ошираётган ҳайрли ишларни кўриб, беихтиёр улар каби ишлашга, улардай касбининг фидойиси бўлишга интилади. Ана шундай ҳавасларга муносиб, фидойи ҳамкасбларимиздан бири Хуршидабону Йўлдошевадир.

Қаҳрамонимиз телевидение муҳаррири сифатида шунчаки ишламайди. У тайёрлаган телекўрсатувлар томошабин қалбига тўғридан-тўғри кириб боради, одамларни ҳаётдан завқ олиб яшашга, эзгу ишларга камар- баста бўлишга ундайди.

Хуршидабону Йўлдашева болалигиданоқ журналист бўлишни орзу қилди. Андижон шаҳридаги 24-ўрта мактабда ўқиб юрган пайтлардан турли байрам тадбирларига бошловчилик қилиб, озми-кўпми микрафон қаршисида ўзини тутишни ўрганди. Андижон давлат университетида таълим олиш баробарида вилоятимиздаги "Дийдор" радиосида фаолият юритиб, бу борадаги билим, малака ва тажрибасини чархлаб борди. У тайёрлаган ўзига хос ва қизиқарли дастурлар мухлислар қалбидан ўрин ола бошлади.

Университетни тамомлаган ёш мутахассис мақсади сари дадил қадам қўйди. Касби журналист бўлмаса-да, соҳага бўлган қизиқиш уни Андижон вилояти телерадиокомпаниясига етаклади. Хуршидадаги интилиш ва истеъдодни кўра олган устозлар ҳеч иккиланмай уни ишга қабул қилдилар. Меҳнат фаолияти давомида у журналистикадаги ўзининг иқтидор қирраларини намоён этди. Бу борада устозлари Зокиржон Юсупов, Матлубахон Юсупова, Иброҳимжон Зуфаровлардан касб сирларини мукаммал ўрганиб борди.

- Устозларимдан журналистиканинг машаққатларига елка тутишни, ҳар бир вазифадан завқ олишни, ишга масъулият билан ёндашишни, асосийси, томошабин қалбидан ўрин оладиган кўрсатувлар тайёрлашни ўргандим, - дейди Хуршидабону Йўлдошева. - Бугун бу соҳада қандай ютуқ ва муваффақиятларга эришган бўлсам, аввало, уларнинг берган таълими, меҳнатларининг самараси, деб биламан.

Чинакам ижодкор, етук мутахассис кичик бир лавҳада ҳам улкан мазмун-моҳиятни, аниқ мақсадни ифодалай олади. Бу унинг касб маҳоратини қай даражада ўзлаштирганига боғлиқ. Хуршидабону тайёрлаган информацион лавҳаларда ҳам айнан шу қирралар кўзга ташланади. Бундан ташқари, унинг муҳаррирлиги ва бошловчилиги остида эфирга узатилган "Аёл қалби", "Тадбиркор - элга мададкор", "Муносабат" каби кўрсатувлар ўзининг долзарблиги, мавзунинг кенг ёритилиши, муҳими, томошабинни жалб қила оладиган жиҳатлари билан ажралиб туради.

Бугунги глобаллашув жараёнида матбуот, хусусан, телевидение соҳасида меҳнат қилаётган кишилар зиммасида катта масъулият бор. Ана шу масъулиятни сидқидилдан адо эта оладиган, мазмунли ва савияли кўрсатувлар тайёрлай оладиган ижодкоргина халқ ишончи ва эътирофига мушарраф бўлади. Хуршидабону Йўлдошевани ҳам касб масъулиятни теран ҳис қила оладиган, унинг машаққатларидан ҳам завқ ола биладиган ижодкорлардан бири десак асло муболаға бўлмайди.

Хуршидабону нафақат ижодкор, балки ибратли оиланинг бахтли бекаси сифатида ҳам чиройли ҳаёт кечирмоқда. Оиласи тинчлиги, фарзандлари Фотимахон ва Заҳрохонларнинг камолидан куч олади.

Матбуот ва ОАВ ходимларининг касб байрами арафасида Хуршидабону қатори барча ҳамкасбларимизни айём билан қутлаймиз.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда: Х. ЙЎЛДОШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди