Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2016

Дил изҳори

МАТБУОТ СОҲАСИ ҲАЛОЛЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

Журналист халқ дардини, қувонч ва ташвишларини, ютуқ ва муаммоларини кенг жамоатчиликка етказувчи воситачидир. У қанчалик тўғри, ҳалол ва холис бўлса, ёзганлари шу қадар ўткир ва мазмунли бўлаверади.

Ижод, журналистика соҳасига қизиққан кишининг бошқа йўлдан кетиши қийин экан. Мени ҳам болалигимдан журналистиканинг оҳанг рабоси ўзига мафтун этган. 5-6 синфларда ўқиб юрган кезларимдаёқ журналист бўламан, Тошкент давлат университети журналистика факультетида ўқийман, деб ният қилардим. Афсуски, мактабни тамомлагач, оилавий шароитим туфайли Тошкентга бора олмадим. Тошкент давлат маданият институти Наманган филиалида таҳсил олдим. 1983 йили институтни тамомладим. Шу йили турмушга чиқдим, Андижонга келин бўлдим. Дастлаб, ўзим таҳсил олган институтда ўқитувчи бўлиб ишладим. Шу туфайли маълум вақт Наманган вилоятида яшадик. Журналистика соҳасига бўлган қизиқишим мени барибир шу соҳада ишлашга бошлади. Наманган вилояти телерадиокомпаниясида бир неча йил меҳнат қилдим.

1997 йилда оиламиз билан Андижонга қайтдик, ҳаётим, ижодим шу гўзал ва бетакрор юрт билан боғланди. Дастлаб, "Тараққиёт" телерадиокомпаниясида ишладим. Мана ўн бир йилдирки, вилоятнинг бош нашри - "Андижоннома" газетаси таҳририятида фаолият кўрсатиб келаман. Қарийиб бир асрлик тарихга эга бу муқаддас даргоҳ, бу ерда меҳнат қилаётган улуғ устозлар ижод борасида юксак чўққиларга эришишимга замин яратиб берди. Қатор танловларда қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олдим.

Бирор бир мавзуни ёритишда уни пухта ўрганиб тўлақонли очиб беришга, муаммоларга холис ёндашишга интилдим. Аёл бўлганим учундир, ижодимда хотин-қизлар ҳаёти ва фаолиятини ёртишга қаратилган материаллар салмоқли ўрин тутади. Шукрки, меҳнатларим туфайли ижодкор сифатида эл-юрт орасида озми-кўпми ҳурмат топдим. Яна матбуот соҳаси кишидан ҳалолликни талаб этади. Қолаверса, унинг нонини ейиш осон эмас, тинимсиз меҳнат, ўқиб-ўрганиш, изланиш зарур. Изланмасангиз, замондан қолиб кетасиз. Ёзганларингиз эса талабга жавоб бермайди.

Тан олиб айтиш керак, истиқлол ижодкорларга кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Бугун юртимиздаги улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз турмуш фаровонлигини ортиб бораётганлиги буларнинг бари, ижодкорга илҳом беради, ана шу жараёнларни кенг ёритиш, юртдоршларимиз қалбига фахр-ифтихор туйғуларини муҳрлашга ундайди. Яна бахтим шуки, оилам тинч, фарзанд ва набираларим камоли, қувончи менга куч ва илҳом беради.

Бугунги касб байрамимиз - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барча ҳамкасбларимни, соҳанинг барча заҳматкашларини муборакбод этаман. Уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ижодий парвозлар тилаб қоламан.

Зулфияхон МАНСУРОВА,

"Андижоннома" газетаси мухбири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди