Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2016

"МЕН ЖУРНАЛИСТ БЎЛМОҚЧИМАН"

2013 йилда АДУ қошидаги 4-академик лицейни тамомлагач, журналистика соҳасига бўлган қизиқишим мени "Тараққиёт" телерадиокомпаниясига етаклади. Дастлаб, у ерда бошловчи Мавлуда Аҳмедовадан суҳандонлик санъатини ва бу соханинг кўплаб сир-асрорларини ўрганиб, билим ва кўникмаларимни ошириб бордим.

Кўплаб синовлардан сўнг аввалига, суҳандон Довутбек Обидов билан "Қувноқ лойиҳа" кўрсатувини биргаликда олиб бордик. Шундан сўнг , болалар учун "Test your Еnglish" кўрсатувига бошловчилик қилдим. Ҳозирда "Юртим ошхонаси" ҳамда "Билимдонлар баҳси" кўрсатувларини олиб бормоқдаман.

Шу аснода айтишим жоизки, болалигимдаги журналистика соҳасига бўлган қизиқишим бугун мени орзу ва мақсадларим сари олға интилишга ва уларга аста-секинлик билан эришишимга сабаб бўлмоқда. Илгари журналистика соҳаси бунчалик меҳнат талаб қилади, деб ўйламаган эдим. Энди билсам, ҳар бир касбнинг ўзига яраша мураккаб ва машаққатли томонлари бўларкан. Баъзан ана шундай пайтларда кўнглимда хавотир ва ҳадик уйғонади "уддалай олармикинман?" деган савол мени ўйлантиради. Бироқ ота-онам, устозларим ва ҳамкасбларимнинг менга ишонч билдиришлари ана шу қийинчиликларни енгиб ўтишимга катта куч бағишлайди. Шу ўринда бир нарсага амин бўлдимки, инсон нимагаки, интилса, меҳнат қилса, албатта, ўйлаган мақсадларига эриша олади.

Мен ҳам келажакда, албатта, олий ўқув юртида ўқиб, соҳанинг етук мутахассиси, одамлар қалбидан жой олувчи фидойи журналист бўлишни ният қилганман. Ана шу мақсадларимга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, мен матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳодимлари куни билан барча устозларимни, вилоятимизнинг жонкуяр ва фидойи журналистларини чин қалбимдан табриклайман ва уларга соғлик-саломатлик, тинчлик-ҳотиржамлик, ижодий ютуқлар тилайман.

Дилдора БОЗОРОВА,

"Тараққиёт" телерадиокомпанияси бошловчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди