Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2016

Тавсия

БОЛАНГИЗ КАСАЛ БЎЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ...

Фарзанд бамисоли ниҳолдир. Шунинг учун уларни турли нохушликлардан асраш муҳимдир. Чунки боланинг гўдакликда кўп касалликка чалиниши улғайганда ўз асоратларини кўрсатиши мумкин.

* Боланинг қўлларини тез-тез ювиб туринг. Буни сайрдан келгач, овқатдан олдин, тувакда ўтиргандан, мушук ёки кучукни силаб ўйнагандан сўнг, албатта, бажаринг. Оналарга эса кўпинча бу шарт эмасдек туюлади: боланинг қўлини ювган билан у шу заҳоти полдаги ўйинчоқни олиб ўйнайди. Гилам бўйлаб эмаклаб кетади, сўнг яна қўлини оғзига олиб боради. Шунинг учун оналардан қатъий талабимиз, гигиена қоидаларига қатъий риоя этинг. Айниқса, уйни доимо тоза тутишга ҳаракат қилинг.

* Хушбўй даво. Грипп профилактикаси учун бола лимон, қарағай, тоғрайхон ва лаванда эфир мойлари ҳидидан нафас олиши фойдали. Арча, занжабил, кедр эфир мойлари турли хасталикларга қарши иммунитет ҳосил қилади. Хонада лимон, қалампирмунчоқ, қора арча ва кедр ҳидлари ҳам юқумли хасталикларни қочиради. Бироқ аввал болада шу эфир мойларидан бирига аллергия бор-йўқлигини аниқлаб олишингиз керак.

* Чиниқтириш. Кўпинча, оналар болани чақалоқлигидан иссиқ ўраб юришга ҳаракат қилишади. Енгил кийинтирса, шамоллаб оғриб қолади, деб ўйлашади. Томоғи оғрий бошласа, дарҳол қайноқ сут ичиришади. Ўта қайноқ сут бериш ҳам мумкин эмас.

* Болангиз соғлом, дуркун вояга етсин десангиз, болани керагидан ортиқ ўраб-чирмаманг. Унинг организми совуққа қаршилик қилишни ҳам ўргансин. Кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилдиринг. Бу организм учун жуда фойдали.

Минурахон БОЗОРОВА, болалар шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди