Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2016

Акция

"АЁЛЛАР СОҒЛИГИ - ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ"

Булоқбоши туманида "Аёллар соғлиги - жамият бойлиги" деб номланган тиббий акция бўлиб ўтди.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган лойиҳа доирасида ташкил этилган акциянинг асосий мақсади оналар ва болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий маданиятини оширишга қаратилди.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими мутахассислари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари иштирок этган акцияда бир нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди, 100 нафарга яқин она ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур дори-дармонлар берилди. Тиббий кўрик давомида турли касалликлар аниқланган аёллар ва болаларга даволаниш учун йўлланма берилди. Шунингдек, тадбирда аҳоли вакиллари билан "Жамоатчилик қабули" ўтказилиб, аёллар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ тумандаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Тадбирнинг иккинчи босқичида "Эрта никоҳнинг олдини олиш она ва бола саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати иштирокчилари хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий-тиббий маданиятини ошириш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада яхшилаш, туғруқ ёшидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Тадбирда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар кўлами ва сифатини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдиилди.

Якунида тадбирнинг бир гуруҳ фаол иштирокчиларига партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан оналар ва болаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Барнохон СОЛИЕВА,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши сектор мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди