Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 07.07.2016

Кечинма

ИНТИҲОСИЗ МУҲАББАТ...

Қишлоқнинг тор кўчаларида болалик хотиралари кезинади: масъум, беғубор улар... Кенг ҳовлининг этакларига гул экаётган бувим ҳозиргидан анча бардам, тетик. Тандирдан иссиққина нонларни узаётган онамнинг юзлари чўғ тафтидан алвон рангга кирган. Ўзларига аталган кулчаларни пуфлаб-пуфлаб у қўлидан бу қўлига олаётган укаларим, жиянларим тўпалонни бошлайди... Дарвозадан исмларимизни айтиб кириб келган аммамга пешвоз чиқамиз. Кечга бориб ҳовли гўё тўйхонага айланиб кетади...

Нигоҳдан ўтаётган бу хотиралардан кўз юмиб бўлармиди?! Бугун ҳаммамиз мустақил ҳаёт уммонида аллақачон ўз кемаларини топган, оқим маромига тушиб олган инсонлармиз гўё... Кечагина бир-биримиз билан истаганча суҳбатлашиб, истаганча ўйнаб, истаганча тортишган опа-сингиллар, дугоналар тақдир қўлларида аллақачон улғайиб, катталар сафига қўшилдик.

Дунёда бир меҳр ўлмайди. Ул меҳрки, болаликка бўлган, отага бўлган, онага бўлган ўша сўнгсиз меҳр... У инсон улғайгани сари қайноқлашиб, сайқаллашиб бораверади. Гоҳида билиб-билмай бизни дунёга келтирган, тарбиялаган, мустақил ҳаётга тайёрлаган яқинларимизнинг кўнгилларига озор берамиз. Овозимизни-да қўмсаб, қўнғироқ қилсалар, юмушимиз кўплигини баҳона қиламиз, дийдорни кечиктирамиз. Кундалик ишларни бир сониялик меҳрдан устун қўямиз. Аслида бу билан эртага ўзимиз ҳам ота-онага, буви-бувага айланганимиздаги ҳаётга пойдевор қуяётганимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Тақдир йўқотишлар ва топмишлар эвазига бунёд бўлади. Кўнгил йўқотганларидан азият чекади, унинг оғриқларидан қийналади. Ҳаёт эса янги топмишларни ҳадя этишдан, чўккан кўнгилни кўтаришдан зерикмайди.

Бизга интиҳо билмайдиган меҳрларини туҳфа этадиган инсонларни қадр этишга вақт топайлик.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди