Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 21.07.2016

ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИІАЛАР АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят мусиқали комедия ва драма театрида "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2016" танловининг вилоят бос¬қичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бош-қармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Ўзбекистон савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бош¬қармалари ҳамда "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур танловда мутахассислар, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ҳамда ёшларнинг ил¬ғор вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. П. Юнусова ва бош¬қалар муҳтарам Юртбошимиз раҳномолигида мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллашлари, таълим, спорт, санъат, тадбиркорлик, умуман, барча йўналишларда ўзларининг истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, шунингдек, уларнинг Ватан равнақи йўлидаги фаоллиги, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси ортиб бораётганлигини таъкидладилар.

- Мазкур танлов қизларимизнинг тадбиркорлик борасидаги истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқармоқда, - дейди вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Абдурашид Маъмиров. - Айниқса, касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Жумладан, жорий йилда вилоятдаги 117 та касб-ҳунар коллежини тамомлаётган 21 минг нафарга яқин қизлардан 2870 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган. Коллежлар қошида ташкил этилган битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаблар аъзолари томонидан ўқувчилар билан бевосита суҳбатлар ўтказилди, улар тақдим этган бизнес-режалар ўрганиб чиқилиб, 2273 нафар қизлар саралаб олинди. Мутасадди ташкилотлар томонидан улар иштирокида кредит олиш, тадбиркорликни ташкил этиш, банк билан муносабатлар, солиқ имтиёзлари мавзуларида семинарлар ўтказилди.

"Тадбиркор қизнинг энг яхши ло¬йиҳаси-2016" танловининг туман ва шаҳар босқичларида 3 йўналиш бўйича 858 нафар битирувчи қиз қатнашган бўлса, улардан ғолиб деб топилган 48 нафар ёш тадбиркор танловнинг вилоят босқичида иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, танловнинг "Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Андижон тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гулноза Мамасолиева, Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Танзила Мадаминова, "Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Қўрғонтепа индус¬т¬риал педагогика коллежи битирувчиси Одина Аҳмаджонова, Андижон тумани саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Зебо Мадихонова, "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Зиёда Мирзаева, Хўжаобод транспорт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гавҳарой Абдураимова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиб ва иштирокчиларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова ҳамда Ўзбекистон Республикаси марказий банки бошқармаси бошлиғи ўринбосари Адҳам Ражабов муборакбод этиб, уларга танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғаларини топширди. Танловнинг 42 нафар иштирокчисига имтиёзли кредит ажратилишини кафолатловчи сертификатлар топширилди.

Якунда вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида бадиий дастур намойиш этилди.

Нилуфар ЮЛДАШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди