Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 21.07.2016

Мақсадимиз: опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш

Андижон тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, соғлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, умуман, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Айни кунда 240 минг нафардан зиёд киши истиқомат қилаётган туман аҳолисининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Туманда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамини муносиб кутиб олиш борасида ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоасида юқори кўтаринкилик билан тайёргарлик кўрилмоқда. Шу ўринда 219 корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар бошланғич ташкилоти самарали фаолият юритаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Бундан ташқари, 62 таълим муассасасида "Ораста қизлар", 76 маҳаллада "Ораста қизлар давраси" мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мавжуд тўгараклар машғулотларига 35 минг нафардан зиёд қизлар жалб этилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган комиссия ва секторларда белгиланган йўналишларда ишлар изчил олиб борилмоқда.

Жорий йилда хотин-қизлар учун 2328 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг биринчи ярмида 903 та янги иш ўрни яратилди. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласи фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. Жорий йилда тумандаги коллежларни 1854 нафар йигит-қиз тамомлаган бўлса, шундан 912 нафарини қизлар ташкил этади. Уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Туманда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳар жиҳатдан қўлаб-қувватланмоқда. Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан уларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Оилавий бизнес ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уй меҳнати ва касаначиликни йўлга қўйиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда тумандаги Оғиллик, М. Солиев, Гузар, Ойжамол, Саноат, Гулистон, Айрилиш маҳаллаларида ишлар намунали ташкил этилган.

Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, отинойилар ташаббуси билан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ҳам кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, "Бахтим шу ўзбекнинг Зулфиясиман", "Гулшан аро гулчеҳралар", "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси", "Гиёҳвандлик - аср вабоси", "Диний экстремизмга қаршимиз", "Кийиниш маданияти - қиз боланинг кўрки", "Биз - спортчилар оиласимиз", "Қайнонам - онам менинг" ва бошқа қатор мавзуларда ўтказилган 1500 дан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туманда фаолият юритаётган 24 та қишлоқ врачлик пункти шифокорлари томонидан оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, болалар, ногиронлар, айниқса, фертиль ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар, уй бекаларини спортнинг оммавий турларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Чўнгбоғиш, Бобоғози, Нўхатак, Истиқлол маҳаллаларини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, турли танловларда ғолиб бўлаётган, салмоқли ютуқларни қўлга киритаётган опа-сингилларимиз сафи ортиб бораётганлиги барчамизни қувонтиради. Ана шу натижаларни қўлга киритишда Одинахон Саидова, Замирахон Ғуломова, Самидахон Олимова, Байрамхон Сатторова Марҳабо Бозорова, Гулчеҳра Юлдашева, Моҳирахон Ниёзова, Табассум Отахонова сингари туман хотин-қизлар қўмитаси фаоллари муносиб ҳисса қўшаётганлигини эътироф этишим керак.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизнинг бош мақсади, ҳаётимиз гултожи бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, ўрни ва ролини янада оширишга қаратилган.

Нодирахон ЗОКИРОВА,

Андижон тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди