Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 21.07.2016

Мутахассис минбари

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, айни пайтда ер юзида энг кўп аҳоли қон босими ортиши касаллигидан азият чекмоқда экан. Қон босими ортиши қандай касаллик, унинг олдини олиш мумкинми? Бунинг учун нималарга эътибор беришимиз керак? Ана шу ва касаллик билан боғлиқ бошқа қатор саволлар хусусида вилоят кардиология диспансери врач-кардиологи Ҳафизахон Раҳматуллаева қуйидагиларни гапириб берди:

- Артериал гипертензия-гипертония ва маълум аъзо ҳамда тизимларнинг қатор касалликларида рўй берадиган артериал босимнинг ошиш синдромидир. Халқ орасида "давление", яъни "қон босими ошиши" деб аталувчи ушбу дарднинг авж олишига кўпроқ наслий омиллар, жисмоний ҳаракатнинг камлиги, вазннинг ортиб кетиши ва спиртли ичимликларга рўжу қўйиш сабаб бўлади. Касаллик бош оғриғи, қовоқ ва юзнинг бироз шиши, юрак соҳасидаги санчиқлар ва хансираш каби белгилар орқали намоён бўлади. Шунингдек, асабийлик, уйқунинг бузилиши, кўриш қобилятининг пасайиши, кўз олдида туман пайдо бўлиши, майда нарсаларнинг учиши каби белгилар ҳам беморни безовта қилиши мумкин.

Шифокорлар артериал гипертензияни "Тинч қотил" деб аташади. Чунки юқори артериал босим узоқ вақт сезилмасдан турли хавфли асоратлар, яъни инсульт, миокард инфаркти ёки тўсатдан ўлимга олиб келади. Уни даволашда парҳезга ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, ортиқча вазнни камайтириш қон босимини ўз-ўзидан пастлашига сабаб бўлади. Бунинг учун тўғри овқатланиш муҳимдир. Яъни кунлик рационимизда ҳайвон ёғлари, ёғли таомлар ва углеводларни камайтириш, унинг ўрнига ёғсиз мол, қўй, балиқ ва парранда гўштлари, қаймоғи олинган сут, мева ва сабзавотлар, турли ёрмалардан тайёрланган бўтқалар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Ош тузини суткасига 5 гр.гача камайтириш, спиртли ичимликлар ичиш ва чекишдан умуман воз кечиш саломатлик сари муҳим қадам ҳисобланади. Мунтазам жисмоний ҳаракатлар (пиё¬да юриш, ёшга мос машқлар, рақс) тана вазнини меъёрида ушлаб, юрак-қон томир, нафас тизими фаолиятини яхшилайди, қон босимига ижобий таъсир кўрсатади.

Артериал гипертензиянинг олдини олишда яна бир омил - руҳий осойишталикдир. Оилада, ишхонада соғлом руҳий муҳит яратиш, турли изтиробли, асабни бузувчи вазиятларда киши сабр ва ирода билан ўзини бошқара олиши, оила аъзолари ва бошқалар билан хушмуомалада бўлиши, танқид эшитганда асабийлашмасдан, тўғри қабул қилиши ҳам саломатлигимизни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган мақсадга мувофиқдир. Бу энг аввало, ўзимизга, ўз саломатлигимизга доимий эътибор қаратишимизга боғлиқ.

Соғлом бўлсак, энг аввало, ўз имкониятларимизни тўлақонли юзага чиқара оламиз, чиройли, ўзимиз истаган тарзда турмуш кечира оламиз. Бундан оиламиз ҳам, жамият ҳам манфаат кўради.

Артериал гипертензия хасталиги келиб чиқишининг олдини олиш, касалликнинг дастлабки босқичида аниқлаш борасида вилоятимиздаги зарур чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, тиббий муассасаларда мазкур йўналишдаги ишлар изчил олиб борилмоқда. Хусусан, қирқ ёшдан ошган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Мухтасар, айтганда, ўз соғ¬лигига эътиборли бўлган ҳар бир фуқаро бир йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтиб туриши, саломатлиги бўйича муаммолар пайдо бўлса, албатта, шифокорларга мурожаат қилиши лозим.

Соғлом бўлсакгина ҳаётимиз гўзал ва мазмунли бўлишини асло унутмайлик.

Зулфия МАНСУРОВА ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди