Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 21.07.2016

Саломатлик - туман бойлик

ҚОВОҚ ОСТИДАГИ ШИШ КАСАЛЛИК АЛОМАТИМИ?

"Ҳар тонг мени бир муаммо қийнайди: кўз ости қовоғим шишиб уйғонаман. Бунинг сабаби ва давоси ҳақида маълумот берсангиз?"

Шаҳноза ОЛИМОВА, Жалақдуқ тумани.

* * *

Саволга шифокор-терапевт Саида Назирова жавоб беради:

Тонгда ойнага қараб қовоқлари ости шишгани кўрган кишининиг кайфияти бузилиши табиий. Чунки эрталабдан ишга, ўқишга бориб одамлар билан мулоқотда бўладиган киши тетик, соғлом кўринишни хоҳлайди.

Хўш, қовоклар ости нима сабабдан шишади ва ундан қандай қутулиш мумкин? Келинг, аввало қовоқлар ости нима сабабдан шишиши хусусида фикрлашайлик. Кечаси кўп суюқлик ичиш ёки тунда ухламаслик сабаб бўлади дейиш хато. Бунга одам ички органларининг касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Қовоқ ости шишига:

- муддати ўтган, сифатсиз косметикадан фойдаланиш,

- кечқурун ичилган спиртли ичимликлар,

- кашандалик,

- уйқусизлик, депрессия, стресс,

- уйқудан олдин шўр егуликлар ейиш,

- нотўғри овқатланиш (шўр аччиқ, ёғли овқатларни ҳаддан ташқари кўп ейиш), семизлик сабаб бўлиши мумкин.

Агар сиз соғлом турмуш тарзига амал қилсангиз, юқоридагилар сизга тегишли бўлмаса, унда қовоқ ости шиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат этишингиз ва текширувлардан ўтиб, бу ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлашингиз керак.

Қайси хасталиклар сабаб бўлиши мумкин?

Касалликнинг юзага келишига юрак ёки буйрак етишмовчилиги ёхуд аллергик реакциялар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Давоси борми?

Қовоқ ости шишини даволанишнинг замонавий косметология ва халқ табобати усуллари бор.

Замонавий косметология:

* инфрақизил лазер,

* микротоклар,

* лимфодренаж,

* қовоқ ости териси учун пилинг.

Халқ табобати орқали:

* кўз атрофи терисини тортувчи табиий ниқоблар,

* мойчечак, қора чой, сувдан тайёрланган совуқ компресслар,

* муз бўлакчалари, мойчечак, маврак, эман дамламалари.

Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар:

Ўтлардан тайёрланадиган компресслар. Қовоқ ости шишишини йўқотиш учун мойчечак, ялпиз, жўка баргларидан фойдаланинг. Бир пиёла қайноқ сувга бир қошиқ қуритилган ўтлар жамланмасидан солиб устини ёпиб, дамлаб қўясиз. Совиган, тайёр дамламадан қовоқ остига компресс қиласиз.

Картошкадан бўтқа тайёрланг, совугач, докага солиб, қовоқларингиз устига қўйинг. Бу ниқоб қовоқ ости шишини йўқотибгина қолмай, терини ёшартиради. Агар картошкани қайнатишга вақтингиз етмаса, унда хом картошкани 2 бўлакка бўлиб кўзингиз устига қўйишингиз, ёки картошкани қирғичдан ўтказиб петрушка, шивитни майдалаб тўғраб, докага ўрайсиз. Бу компресс ҳам қовоқларга қўйилади.

Бодрингни қирғичдан ўтказиб қовоғингизга қўйинг, устидан илиқ сутга ботирилган пахтани қўйсангиз янада самарали бўлади.

2 кошиқ сметанага 1 қошиқ майдаланган петрушкани аралаштириб ниқоб тайёрланг ва кўз устига қўйинг.

Хосиятхон тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди