Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 21.07.2016

Шифокор тавсияси

АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида, айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида аҳоли ўртасида аллергия билан боғлиқ хасталикларнинг келиб чиқиши бирмунча ортиши кузатилади. Қуйида вилоят кўп тармоқли болалар тиббий маркази шифокор - аллергологи Света Илясова билан аллергия касаллиги ва унинг келиб чиқишининг олдини олиш хусусида суҳбатлашдик.

- Аллергия касаллиги ҳақида тушунча берсангиз?

- Аллергия аллергонлар (кимёвий моддалар, микроб-лар ва уларнинг ҳаёти фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, яъни озиқ-овқатлар) таъсирида организмнинг ўта сезгир бўлишидир. Аллергик касалликларнинг турли кўринишлари мавжуд: бронхиал аст¬ма, поллинозлар, эшакем, аллергик тумов, озиқ-овқат аллергияси ва бошқалар. Кузатишлар шуни кўрсатадики, бу касалликка чалинган ота-онадан дунёга келган фарзандларнинг 60-80 фоизи аллергия билан оғриши мумкин.

- Касалликнинг келиб чиқишига сабаб нима?

- Бунинг сабаби сифатида ноқулай иқлим шароитини, экологиянинг бузилишини, турмушимизда кимёвий моддалардан фойдаланишимизни, техника, саноат тараққиётини кўрсатишимиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда, аллергия - тараққиёт касаллиги. Шу сабаб ҳам бу касаллик билан оғриганларда унинг турли кўринишлари намоён бўлади. Умуман олганда, бу касалликка чалинганларнинг кўпчилигини 35 ёшгача бўлган кишилар ташкил этади. Касаллик кўпроқ 20-40 ёшли хотин-қизларда учрайди.

- Касалликнинг олдини олиш ва даволаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

- Энг аввало, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш керак. Ана шундагина беморлар салбий оқибатлар юзага келмасдан шифокорга мурожаат этишарди. Айниқса, ўзида ёки турмуш ўртоғида касаллик бор ҳомиладор аёллар ҳомиланинг бошланғич даврлариданоқ эътиборли бўлиши керак. Чунки эътиборсизлик туфайли айни пайтда чақалоқларнинг 60-70 фоизи аллергик диатез билан дунёга келмоқда. Аллергик диатез қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: боланинг ривожланиш босқичларида тез-тез йўталиб қолиши, гриппга ўхшаш ҳолатларнинг борлиги (кўз қичишиши, буруннинг қизариши, сув келиши, бола овозининг ўзгариши, оғир ҳолатларда йўталнинг тунда бўлиб, нафас етишмовчилиги, иситмасиз кечиши). Шунинг учун ҳам ҳомиладор аёллар шамоллашдан ва унга қарши турли дориларни қабул қилишдан ўзларини асрашлари керак. Қолаверса, овқатланишда ортиқча оқсиллар, поливитаминлар олиш ҳам она организмида сентибилизацияни келтириб чиқаради. Бу ҳолат ўз-ўзидан аллергия касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир инсон ўзининг ва яқинларининг саломатлиги учун қайғуриши керак.

Бунинг учун атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган ушбу касалликнинг хавф-хатарига бефарқ бўлманг. Касаллик ривожланмай туриб, шифокор қабулига бориш, унинг маслаҳатига қулоқ тутишингиз муҳимдир.

Минурахон БОЗОРОВА суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди