Табобатдан тавсиялар
МИЛКЛАР ҚОНАСА...
Милк қонашини халқ табобати орқали даволаш мумкин. Бунинг учун, аввало, дорихонада тайёрланган аччиқтошли эритма ва ош тузининг аралашмаси билан милклар ишқаланади.
Яна бир табиий усул шундай: 1 ош қошиқ асалга 1 чой қошиқ ош тузи (эриб кетгунча) яхшилаб аралаштирилади. Ушбу қоришма кун оро икки маҳал (эрталаб ва кечқурун) милкларга суртилади. Қолган кунларда эса аччиқтошли эритма билан чайиш мақсадга мувофиқ.
ГЕМОГЛАБИННИ КЎТАРИШ УЧУН...
Олча шохларидан 10 см. узунликда синдириб олинг (уларни йилнинг ҳар хил вақтида олиш мумкин). Шохчалардан 6-8 тасини 1 литр қайнаган сув қуйилган сирли идишга солиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатинг. Сўнгра бу дамламали идишни сочиқ билан ўраб, эрталабгача тиндириб қўйинг. Ҳосил бўлган дамламани бир ой давомида, кунига 3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади.
Зилола тайёрлади.
|