Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2016

САВОБ ИШЛАРГА ШОШИЛАЙЛИК

Болалигидан яхши тарбия кўрган, ислом таълимоти нурларидан баҳра олиб ул ғайган инсон жамиятга, атрофидагиларга наф келтиришга ҳаракат қилиб яшайди. Унинг қалбида ҳақиқат, эзгулик, инсоний фазилатлар мужассам бўлади.

Кимгадир яхшилик қила олиш ўша кишини икки дунё саодатига яқинлаштиради. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: "Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз. Сажда қилингиз ва Роббингизга ибодат қилиб, эзгу иш қилингиз - шоядки, нажот топсангиз!" ("Ҳаж" сураси, 77-оят).

Мусулмон киши ушбу ояти каримадан келиб чиқиб, ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил интилиши лозим. Қолаверса, ушбу оят яхшилик йўлида қўйилган ҳар бир қадам учун Аллоҳдан улу ғ ажрлар бўлишига берилган ваъдадир. Пай ғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) шуни алоҳида таъкидлайдиларки, ислом дини инсонга дунё ва охиратдаги ҳаётига доир барча ишларни ислоҳ этиш ва тартибга олиш учун келган бўлиб, дин ва дунё, ижтимоий ва руҳий ҳаётни бир-биридан асло ажратмайди. Мусулмон инсоннинг барча амаллари Аллоҳ розилиги йўлида қилинаётган бўлса, шубҳасиз, ибодат даражасига кўтарилади. Шу боис, улар учун яхшилик эшиклари ҳамиша очиқ ва у Яратганнинг раҳмати, савоблари соясида бу эшиклардан бемалол кираверади. Савоб ишлар сирасига эзгу амаллар, яъники, жамиятга, бандаларга фойдаси тегадиган ишлар киради. Масалан, хайру эҳсон, садақа, муҳтожлар ва етимларга яхшилик қилиш, омонатдорлик, кечиримлилик, қариндош-уру ғ билан силаи раҳмда бўлиш, яхши қўшничилик, беморларни зиёрат қилиш, илм олиш ва илм олишга чақириш, тинчлик-хотиржамликни таъминлашда фаол бўлиш, гуноҳ-масъият ишлардан тийилиш кабилардир.

Қурони Каримда шундай марҳамат қилинади: "Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билгувчидир" ("Оли Имрон" сураси, 92-оят).

Улу ғ саҳоба Жобир (р.а.) Пай ғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилади, ул зот "Яхшилик қилишнинг барчаси садақадир", дея марҳамат қилдилар. Яъни, ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмо ғи лозим. Саҳобалар сўрашди: "Эй Аллоҳнинг Расули! Агар садақа қилишга бирор нарса топа олмаса, нима қилади?" Пай ғамбаримиз (с.а.в.) жавоб бердилар: "Қўли билан меҳнат қилади, ўзига ҳам фойда келтиради ва садақа қилади". Улар сўрашди: "Эй Аллоҳнинг Расули! Агар бунга қодир бўлмаса, нима қилади?" Ул зоти шариф дедилар: "Қийналган, муҳтож кишига ёрдам қилади". Саҳобалар яна сўрашди: "Эй Расулуллоҳ! Агар буни ҳам қила олмаса, нима қилади?" Пай ғамбаримиз (с.а.в.) жавоб бердилар: "Яхшиликка ёки ҳайриятга йўллайди". Саҳобалар яна сўрадилар: "Буни ҳам қила олмаса-чи?" Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб айтдилар: "Ўзини ёмонликдан тияди, шу нарса унга садақа бўлади"- дедилар.

Демак, инсон садақа-эҳсон ёки жамият фаровонлиги йўлида бирор эзгу амал қила олмаса, бундай вақтда тили ва қўл-оёқларини ёмонликдан тия олиши керак. Мусулмон кишиси жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмо ғи лозим, ёмонликлардан тийилмо ғи ва бошқаларга азият бермоқдан узоқ бўлмо ғи зарур. Зеро. Пай ғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) "Ҳақиқий мусулмон бу - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир", дея марҳамат қиладилар.

Ҳар бир инсон ўзига севимли бўлган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмо ғи вожибдир. Эзгуликни фақат моддият билан тушунмаслик керак. Зотан, меҳрга, мурувватга муштоқ кўнгилни зиёрат қилиш ҳам яхшиликнинг бир кўринишидир. "Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим" деган шиорни ўзимизга дастур билиб, ҳамиша яхшилик қилиш ҳаракатида бўлишимиз зарур. Бинобарин, ҳаётда инсондан фақат яхшилик қолади. Яхшиликнинг мукофоти эса жаннатдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Кимки бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса. Аллоҳ таоло ундан қиёмат о ғирликларидан бирини енгил қилади. Кимдаки, ҳаётда қийналган кишига осонликни қилса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур".

Юртимизда меҳрибонлик, мурувват уйларида истиқомат қилувчиларга давлатимиз томонидан қулай шарт-шароитлар яратиб берилган. Уларга қилинаётган меҳрибонлик ва ғамхўрликлар замирида халқимизнинг муҳтожларга меҳр-оқибат, мурувват кўрсатиш, ҳайрли ишларни қилишдек инсоний фазилатлари мужассам. Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги оятлар ва ҳадиси шарифлар маъно-мазмунларидан огоҳ бўлган ҳолда биз ҳам бир-биримизни яхши ишларга чақирайлик, меҳр-мурувватга муҳтожларга кўмак берайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни яхшилик, хайру эҳсонлар қиладиган мурувватли бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Зуҳриддин МУСАЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қора қўрғон" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди