Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2016

АЁЛ - ЖАМИЯТ КЎРКИ

Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг "Соғлом она ва бола йили" деб аталиши миллатимиз давомчилари - оналарга ҳамда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Бу борада барча жойларда бўлгани каби Марҳамат туманида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунда тумандаги 133 та корхона, ташкилот, муассасаларда бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда. Тумандаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Ораста қизлар давраси", 44 умумтаълим мактаби ва 6 та коллежда "Ораста қизлар", 19 та мактабгача таълим муассасасида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда туман хотин-қизлари учун 904 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 796 нафар қиз-аёлларимизнинг ҳамда жорий йилда 6 та касб-ҳунар коллежларини тамомлаган бир минг нафарга яқин битирувчи қизларнинг 51 фоизи иш билан таъминланди.

Туманимизда аёллар, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини, тиббий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги 27 та қишлоқ врачлик пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги "Саломатлик" секторлари фаолияти самарадорлиги оширилаётгани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. "Саломатлик кунлари", "Саломатлик ҳафталиги" доирасида болалар ва аёллар, кексалар, ногиронлар, ҳомиладорлар ва фертиль ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида турли экстрагенитал касалликлар аниқланган беморлар соғломлаштиришга жалб этилди. Амалга оширилган бу каби тадбирлар хотин-қизлар ўртасида турли хасталикларга чалиниш, ногиронликни келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг кескин камайишига хизмат қилмоқда.

Ўтган давр мобайнида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманимизда тадбиркорлик йўналишида фаолият олиб бораётган қиз-аёлларимиз сафи йилдан-йилга кўпаймоқда. "Ҳунарманд" уюшмаси туман бўлими раҳбари Намунахон Қурбонова бошчилигида бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳибаси, устоз педагог Хайрихон Эгамбердиеванинг илғор педагогик технологиялари асосидаги дарс ишланмалари нафақат туманимизда, балки вилоят миқёсида оммалашди. Дукчи Эшон маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Иродахон Турғунбоева "Энг намунали диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" кўрик-танловини туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоятда фахрли 2- ўринни эгаллади. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини юзага чиқариш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Омадой Алиқулованинг спортнинг оғир атлетика тури бўйича эришаётган ғалабалари, Эргашой Жўраева, Эъзоза Обиджонова ва Зулхумор Орифжоноваларнинг адабиёт соҳасидаги ютуқларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мухтасар қилиб айтганда, барча эзгу ва хайрли саъй-ҳаракатлар хотин-қизларимизнинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлигини ошириш, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий билимларини бойитишга қаратилгандир. Бу ишларни амалга оширишда қўмитамизга туманимизнинг фаол аёлларидан Оминахон Иброҳимова, Маҳфузахон Ўринова, Замирахон Худоёрова, фахрийлардан Шавкатой Аҳмедова, Хайрихон Эгамбердиевалар яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

Юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, келажак авлодни маънан ва жисмонан етук қилиб тарбиялашда аёлларнинг ўрни беқиёс. Шу маънода туманимиз хотин-қизлари ҳам ана шу йўналишдаги ишларни юқори даражага кўтаришда янада фаол иштирок этадилар.

Маъмурахон СОТВОЛДИЕВА,

Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар

қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди