Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2016

ЮКСАК МАНЗИЛЛАР САРИ

Марҳамат тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 3- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатимизда ёшларга пухта билим бериш ва тарбиялаш борасидаги ишлар намунали ташкил этилган.

Зиммасидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган жамоамиз 2013-2016 йилларда салмоқли натижаларни қўлга киритди. Хусусан, ўқитувчи ва ўқувчиларимиз туман, вилоят, республика миқёсидаги турли тадбирлар, беллашувлар ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Айниқса, ўтган ўқув йилида таълим масканимизда ўқув тарбия борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Фаолиятимизнинг барча йўналишлари бўйича эришилган натижаларга асосан муассасамиз республикадаги умумтаълим мактаблари орасида 13- ўринни эгаллаганлиги бизни қувонтиради, янада фаол ишлашга ундайди. Жумладан, билимлар беллашувининг вилоят босқичида 14 нафар ўқувчимиздан 10 нафари 2- ва 3- ўринларни, 2 нафар ўқувчимиз эса билимлар беллашувининг республика босқичида қатнашиб, фахрли 2- ўринни эгаллаганлигини алоҳида эътироф этишим жоиз. Бу натижалар замирида Н. Акрамов, З. Зулфиева, К. Аминжонов, М. Усмонова, З. Сулаймонова каби педагогларимизнинг заҳматли меҳнати мужассам. Шунингдек, физика фани ўқитувчилари Ю. Эргашева, З. Сулаймонова, рус тили фани ўқитувчиси М. Усмонова, география фани ўқитувчиси М. Ўриноваларнинг ўз устида ишлаши натижасида 2014-2016 ўқув йиллари мобайнида педагогларимизнинг оммалашган дарс ишланмалари ва ўқитиш бўйича методик тавсиялари вилоят ва республика миқёсида алоҳида эътироф этилди. Қувонарлиси, рус тили фани ўқитувчиси Г. Қамчиева "Юрмала кўзи" халқаро педагогик маҳорат кўрик-танловида "Замонамиз ўқитувчиси қандай бўлиши керак?" мавзусидаги ижодий иши билан қатнашиб, жорий йилнинг куз ойида Россиянинг Юрмала шаҳрида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мактаб-интернатимизда фаолият олиб бораётган "Маҳорат мактаби"да физика, математика, рус тили, иктисод, география, информатика фанлари бўйича намунали ишлар олиб борилмокда.

Жорий ўқув йилида ҳам жамоамиз бор имкониятлари, билим ва иқтидорларини ишга солиб меҳнат қилишга бел боғлаганлар. Зеро, келажак авлодни тарбиялаш йўлида юксак манзилларни кўзлаб меҳнат қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Маҳфузахон ЎРИНОВА,

Марҳамат туманидаги 3- ДИМИ директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди