Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2016

ИСТИҚЛОЛ НЕЪМАТИ

Мустақиллик шарофати билан юртимизнинг барча қишлоқ ва шаҳарлари қиёфаси кундан кунга гўзаллашиб бормоқда. Бунёд этилаётган янги-янги бинолар, обод бўлаётган кўчалар озод ва обод юртимизнинг кўркига кўрк қўшмоқда.

Юртдошларимиз эса бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб, Ватан равнақи, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади: "Роббингиз томонидан берилган неъматларга шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир" ("Иброҳим" сураси, 7-оят). Яна бир ояти каримада эса "Имон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар эса, билиб қўйсинларки, албатта, Биз яхши амал қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз" ("Қахф"сураси) деб бандаларни имонга ва солиҳ амаллапрни бажаришга чақиради.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида Аллоҳ таоло буюрган ва У рози бўладиган амалларни бажаришга ҳаракат қилиб яшамоғи, жамият равнақи, умуминсоният манфаати йўлида холис ва сидқидилдан хизмат қилмоғи, ўз зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст адо этмоғи лозимдир. Шукрки, бугунги кунда юртимизда тинчлик-осойишталик, фаровонлик ҳукм сурмоқда. Фуқароларимиз эса ана шу неъматларга шукроналик билан умр кечирмоқдалар. Айниқса, халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами Истиқлолни, яъни мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллик тўйини кўтаринки кайфият, тинчлик-хотиржамликда нишонлаётганлигимиз учун Яратганга беҳад шукроналар айтамиз.

Ушбу муборак байрам арафасида "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?" деган саволни ўзимизга берсак, ана шу шукроналик неъматини янада теранроқ англаймиз. Сир эмас, бундан 30 йиллар аввал, эмин-эркин намоз ўқиш, ибодат қилиш учун жуда катта тўсиқлар бўлган, ҳаж зиёрати ҳақида эса, очиғи, фақат орзулар қилар эдик. Бундай мартабага бутун мамлакатимиздан фақат саноқли кишиларгина мушарраф бўлар эдилар. Бугун-чи? Бугун намоз ўқиш учун барча шарт-шароитларга эга масжидларимиз ишлаб турибди, ибодат қилишимиз учун ҳеч қандай тўсиқ, тазийқ йўқ. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз улуғ ҳаж зиёратини адо этмоқдалар. Бундай эркинликка беадад шукрлар қилишимиз керак.

Ислом дини қадриятларга бой ва халқимиз ўлмас маънавятининг асоси эканини эътироф этиб, Юртбошимизнинг: "Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз, диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз", деган гаплар ҳеч шубҳасиз, жуда ўринлидир. Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати соясида, ҳаётимиз осуда кечмоқда.

Юртимизда ана шу улуғ неъматнинг бардавом бўлиши бежиз эмас, албатта, Чунки меҳнаткаш халқимиз томонидан ўлкамизнинг ҳар бир гўшасида хайрли ва савобли ишлар олиб борилмоқда, одамларимизнинг дилидан, тилидан шукроналик тушмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Инсонларнинг яхшиси - инсонларга манфаати кўпроқ етадиганларидир" деб марҳамат қилганлар. Демак, одамларга, жамиятимизга, юртимизга имкон қадар манфаат етказайлик, зотан, шу орқали Аллоҳнинг марҳаматига мушарраф бўлайлик. Халқимиз учун улуғ ва бебаҳо неъмат - Истиқлолимиз абадий бўлсин. Юртимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами барчаларимизга муборак бўлсин.

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Олтинкўл туманидаги "Далварзин" жомеъ масжиди имом-ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди