Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 08.09.2016

АЁЛЛАРИМИЗ ҲАМИША ЭЛ АРДОҒИДАДИР

Юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари мамлакатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 5 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрида ҳам мазкур йўналишда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда шаҳарда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, болалар соғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Қўмита ҳуқуқ-тартибот идоралари, тиббиёт, таълим муассасалари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ, ФҲДЁ шаҳар бўлимлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада шаҳардаги 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган турли йўналишлардаги комиссиялар, айниқса, "Саломатлик" сектори, шунингдек, "Ораста қизлар давраси" тўгаракларининг самарали фаолияти алоҳида ўрин тутмоқда.

Ўқувчи-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида шаҳардаги 49 та умумтаълим мактаби, 8 та академик лицей, 20 та касб-ҳунар коллежида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараклари аъзолари иштирокида "Гулшан аро Гулчеҳралар" кўрик-танлови ўтказилганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Бундан ташқари, ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни "оммавий маданият" ва ёт оқимлар ғоялари таъсиридан асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик масалаларига қаратилган тадбирларнинг ташкил этилиши қизларимизнинг билим ва тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилмоқда.

Фаол ва ёш истеъдод эгаллари, хусусан, Нилуфар Рафиқжонова, Дилрабо Абдуллаева, Дурдона Қорабоева, Ширин Маматова сингари Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари билан учрашувлар ёшларимиз қалбида эртанги кунга умид, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғуларининг мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. "Асл либослар", "Коллеж маликаси" танловлари орқали эса миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимиз, миллий либосларимиз тарғиботи кучайтирилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида таълим муассасаларида ўрта махсус таълим тизимида касб-ҳунар эгаллаш, ўқувчиларнинг бурч ва вазифалари, эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари юзасидан шифокорлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот, давра суҳбатларида 6 минг нафарга яқин ўқувчи-қизлар қатнашдилар.

Шаҳардаги мавжуд 52 та мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида "Зумрадойлар давраси" тўгараги фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

Шунингдек, шаҳардаги 8- сон, Фаробий, Янги ҳаёт, Қайрағочтаги, Бўстон, Муҳаммад Алибой маҳалла фуқаролар йиғинларида "Меҳрибон қайнона" танлови ўтказилганлиги қайнона-келинлар ўртасидаги муносабатлардаги муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги ибратли тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

Шаҳримизнинг ҳар бир кўча ва маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида аҳолига кўрстилаётган ғамхўрлик ва эътибор мужассам. Айни кунга қадар 1-, 2- сон маҳаллаларда баскетбол, 1-, 2-, 4-, 5-, 7-, 8-, 9- сон ва Шифокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида мини футбол ва болалар майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган аёллар спорт фестивали хотин-қизларимиз ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, гўзал ва соғлом бўлишлари учун замин ярамоқда. "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!" шиори остида ўтказилган фестивалининг вилоят босқичида шаҳримиз жамоаси 3- ўринга сазовор бўлди.

Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамиша эътиборда. Бу борада мавжуд 9 та поликлиника шифокори ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида маҳаллаларда ташкил этилган "Саломатлик секторлари" орқали аҳоли, айниқса, турмуш қуриш арафасидаги ёшлар, ҳомиладорлар, фертиль ёшидаги аёллар ўртасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Асосий мақсадимиз, эришилган натижалар кўлами ва ютуқлар салмоғини янада ошириш, юртимизнинг гуллаб-яшнашини, хотин-қизларимизнинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлашдир. Ана шу эзгу мақсад йўлида бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Наргизахон ҚОСИМОВА,

Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди