Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 08.09.2016

МАҚСАДИМИЗ: ЁШ АВЛОДНИ БИЛИМЛИ, ЕТУК ВА БАРКАМОЛ ТАРБИЯЛАШ

Бугун Андижон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 47 умумтаълим мактаби, 53 мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 7 минг нафар ўқитувчи ва мураббийлар 60 минг нафардан зиёд ёшларга таълим-тарбия бермоқда.

Мамлакатимизнинг барча жойларида куни кеча янги ўқув йили машғулотлари бошланди. Жорий ўқув йилида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларига 9431 нафар ўқувчи биринчи синфга қадам қўйди. Биринчи синф ўқувчиларига сумка ва ўн икки турдаги ўқув жиҳозидан иборат Президентимиз совғаси тантанали тарзда тақдим этилди.

Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқ таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йилда 1- умумтаълим мактабида қурилиш, капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўқувчиларга пухта билим бериш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Шунингдек, шаҳримиздаги умумтаълим мактабларининг 77 та кимё-биология, 55 та физика синфлари фанга оид лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда 100 комплект замонавий синф компьютерлари, мебель жиҳозлари билан таъминланди.

Ўтган ўқув йилида таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган кенг қамровли ишлар ўзининг ижобий натижаларини берди. Жумладан, ўқув йили давомида ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган тест синовларида ўқувчиларнинг билим самарадорлиги барча фанлар бўйича ўртача 78,7 фоизни ташкил этди.

Барча умумтаълим мактабларида 2016 йил март-апрель ойларида "Энг яхши дарс ишланмаси" кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда 35- ДИМ чизмачилик фани ўқитувчиси Раҳимахон Солиева 1- ўринни эгаллади. 13- умумтаълим мактаби директори Наргиза Абдураҳмонованинг намунали фаолияти барча таълим муассасалари ўртасида кенг оммалаштирилди.

Билимдон ва фаол ўқувчиларимиз сафи ҳам тобора ортиб бормоқда. Жумладан, ўтган ўқув йилида 12 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг, 15 нафар ўқувчи билимлар беллашувининг вилоят босқичида фахрли ўринларни қўлга киритди. Бундан ташқари, ўқувчиларимиз турли танлов ва фестивалларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 29- мактаб ўқувчиси Насиба Умарова "Ёш ихтирочи" кўрик танловининг республика босқичида, 35- ДИМ ўқувчилари жамоаси "Ҳуқуқ билимдонлари" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди.

Мактабларимизда давоматни доимий назорат қилиш, ўқитувчиларнинг касбий билим, маҳорат ва тажрибасини юксалтириш, ўқитишнинг илғор, интерфаол усулларини, янги педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этиш ўқитиш самарадорлигини ошириш ҳамда эришилаётган ютуқларнинг муҳим омили бўлмоқда. Эътироф этиш керакки, таълим-тарбия ишлари шаҳримиздаги 5-, 13-, 17-, 18-, 24-, 30-, 43- ва 50- мактабларда намунали тарзда олиб борилмоқда.

Айниқса, жорий йилда мактабни тамомлаган 5912 нафар ўқувчиларимиз таълимнинг кейинги босқичига тўла жалб этилди.

Мактабларимизда ўқувчиларга пухта билим бериш билан бирга, уларнинг фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш борасидаги ишлар ҳам изчил олиб борилмоқда. Барча таълим муассасаларимизда "Ораста қизлар", "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Тўгарак машғулотларида қизларимиз одамийлик, катталарга ҳурмат, оила, соғлом турмуш тарзи, шунингдек, турли иллатлар - гиёҳвандлик, одам савдоси, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушишнинг салбий оқибатлари ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитмоқдалар.

Бир сўз билан айтганда, педагог ва мураббийларимиз озод ва обод Ватанимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни баркамол, ҳар жиҳатдан етук ва билимли вояга етказиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қиладилар.

Ёрқиной НИШОНОВА,

Андижон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди