Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№15, 09.04.2015

АНЖУМАН

ЁШЛАР ЁТ ИЛЛАТЛАРГА ҚАРШИ

Вилоятимизда "Вояга етмаганларни экстре-мистик, террористик, миссионерлик оқимларининг таъсири ва бошқа ёт ғоялардан асрашнинг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлари" мавзусида икки кунлик республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари, республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва бошқа қатор вазирликликлар, ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур анжуманда республикамиздаги барча вилоятлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимлари раҳбарлари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят бўлимлари вакиллари, олимлар, ҳуқуқшунослар иштирок этиб, ёшларни, хусусан вояга етмаганларни экстремистик, террористик, миссионерлик оқимлар ва бошқа ёт ғоялардан асраш, ёшларда ана шу иллатларга қарши маънавий иммунитетни, иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақидаги қарашларни шакллантириш, қолаверса, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш масалаларида атрофлича сўз юритилди.

Анжуман иштирокчилари ва меҳмонлар дастлаб, Андижон шаҳридаги Хотира майдонида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида анжуман ўз ишини бошлади.

Конференция очилишида сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ўта долзарб мавзуда ўтаётган анжуман ишига муваффақият тилади. Дастлаб мавзу доирасида видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг мавзу доирасидаги маърузалар тингланди.

- Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни, хусусан, вояга етмаганлар орасида экстремистик, террористик, миссионерлик оқимлари ва бошқа ёт ғоялардан асраш, уларни маърифатпарвар, истиқлол ғояларига, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтиришга қаратилган, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Абдуваҳоб Нурматов. - Шу орқали ёшларнинг юқоридаги каби салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларни огоҳликка чақиришдан иборат.

Куннинг иккинчи ярмида конференция ўз ишини Андижон давлат университетида тўртта йўналишда шўъбалар доирасида давом эттирди.

Вилоятнинг фаол ёшлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари томонидан тайёрланган "Биз диний экстремизм, терроризм ва миссионерликка қаршимиз" номли фотосуратлар, ҳунармандлик буюмлари, ижодий ишлар кўргазмалари анжуман иштирокчилари ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Маъруза ва мулоқотларда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, шунингдек, ёшларда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаган ҳолда яшаш, жамият ҳаётида онгли ва эркин шахс сифатида фаол иштирок этиш кўникмаларини шакллантириш масалалари таҳлил этилди, мутахассислар томонидан уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

- Ушбу анжуман биз ёшларга мавзу доирасида кўп нарсаларни ўрганишимизга имкон берди, - дейди Андижон индустриал-педагогика коллежи ўқувчиси Ойша Маҳмудова. - Тадбирда биз ёт ғоялар, салбий иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик, бунинг учун нималарга амал қилишимиз лозимлиги ҳақида кўплаб маълумотлар ва янги билимлар олдик.

Қизиқарли, интерфаол усуллар асосида бўлиб ўтган давра суҳбатлари, мунозара-мулоқотларда иштирокчилар томонидан ёшларни ёт иллатлардан асраш борасида олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олдилар.

Якунда шўъбаларда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар муҳокама этилди.

- Ушбу анжуман, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўришга ёрдам беради, - дейди Республика Маънавият тарғибот маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари Аббосбек Исроилов. - Айниқса, ёшларда сохта диний ғоялар ва ақидапарастликка қарши мустаҳкам тафаккурни шакллантиришда муҳим йўлланма бўлиб хизмат қилади.

Анжуманнинг иккинчи кунида иштирокчи ва меҳмонлар "Бобур" халқаро жамоат фонди фаолияти ҳамда Асакадаги "GМ-Ўзбекистон" қўшма корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари, автомобиль заводи музейи билан танишдилар.

Бўлиб ўтган республика илмий анжумани ёшларни турли иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, ёшлар қалбида истиқлол ғояларига, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди