Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№15, 09.04.2015

МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР ФЕСТИВАЛИ

Андижон шаҳридаги "Камолот" ёшлар боғида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят бўлими кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида "Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар" деб номланган миллий ўйинлар фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган ёшлар жамоалари иштирок этиб, арқон тортиш, варрак учириш, "мўлжалчи" сингари бир қатор миллий ўйинларимиз бўйича мусобақаларда ўзларининг қанчалик чаққон, моҳир ва истеъдодли эканликликларини намойиш этдилар. Шунингдек, фестивалда ёшлар бадиий жамоалари, ижодкор ёшлар томонидан ёшлик, баҳор, она Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради.

- Бу каби фестиваль ва тадбирлар ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди "Камолот" ЁИҲ Андижон вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Дониёрбек Дадахонов. - Қолаверса, ёшлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик, фаолликни кучайтиради, уларнинг ўзларига бўлган ишонч ва шижоатини мустаҳкамлайди.

Қизиқарли, куй-қўшиқларга бой, ёшларнинг шижоатини акс эттирган мазкур фестиваль халқимизнинг миллий ўйинлари нақадар жозибали эканлигини ва унда иштирок этган ёшларимиз қалбида миллий қадриятларимизга ҳурмат, фахрланиш, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги, шу билан бирга, қадим миллий ўйинларимиз ҳамиша боқий ва гўзал эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Фестиваль доирасидаги ўйинларнинг якуний натижаларига кўра, Олтинкўл тумани ёшлари умумжамоа ҳисобида ғолиб деб топилди. Балиқчи туман ёшлари иккинчи, Асака тумани жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зулхумор АКБАРОВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди