Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№16, 16.04.2015

ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Вилоятимизда аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда ва бу борада кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Андижон педагогика коллежининг "Ораста қизлар" тўгараги қошида ташкил этилган "Ёш оила қурувчилар мактаби" клуби аъзолари ва 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Репродуктив саломатлик. Қизлар саломатлиги - соғлом келажак пойдевори" мавзусидаги тадбир ҳам айнан шу масалага бағишланди. Тадбир доирасида оилавий ҳаёт остонасида турган ўсмир қизларнинг саломатлигини назорат қилиш, соғлом ва ҳар томонлама баркамол вояга етишларини таъминлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини бойитиш, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш юзасидан саҳна кўринишлари, очиқ суҳбат ва баҳс-мунозара ҳамда чаққонлар беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўқувчилар саҳна кўринишлари орқали тўйдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлиги, ёшлар учун сарпо тўплашдан кўра, уларнинг саломатлиги, билим ва касб-ҳунар эгаллашига эътибор қаратиш зарурлиги каби муаммоларни ёритиб бердилар.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан коллежнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ва психологлари томонидан "Саломатлик ҳафталиги" ўтказилди. Ҳафталик давомида ўқувчилар билан турли давра суҳбатлари, маърузалар, спорт мусобақалари ва турли тадбирлар ташкил этилди. Уларда коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари фаол иштирок этдилар, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Гулчеҳра МУЛЛАЖОНОВА,

Андижон педагогика

коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди