Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№17, 23.04.2015

Сарҳисоб

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Фуқаролик жамияти институтлари ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Андижон вилояти мисолида" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичида кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш масаласи устивор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Мазкур жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам ана шу бўғиннинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят ҳудудий бўлими йиллик фаолияти таҳлили сифатида ўтказилган мазкур анжуманда маҳаллий давлат бошқарув идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, сиёсий партиялар, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари сингари қатор жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги кенг кўламли ишлар хусусида гапирдилар. Бу борада вилоятда олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил этилди.

- Кейинги йилларда вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки кенгайиб бормоқда, - дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Адҳамжон Узоқжонов. - Буни биргина нодавлат-нотижорат ташкилотлари мисолида кўриш мумкин. Мустақилликнинг дастлабки йилларда вилоятда бор-йўғи 10 га яқин ННТлар мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда 650 та нодавлат-нотижорат ташкилотлари, шунингдек, сиёсий партиялар, касаба уюшма ташкилотлари, ассоциациялар, федерациялар, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, вилоятдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан аҳолига тиббий-психологик ва маънавий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жойлардаги турли муаммоларни ҳал этиш каби кўплаб йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

2009-2014 йилларда вилоятдаги 168 та ННТ долзарб йўналишлардаги ижтимоий лойиҳалари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грантлар танловида 200 дан ортиқ муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари билан иштирок этган. Уларнинг 50 тасига 642,2 миллион сўм миқдорида грант маблағлари ажратилган. Биргина 2014 йилда ўтказилган давлат грантлари танловига 36 та ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 40 лойиҳа тақдим этилди. Уларнинг 12 тасига ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 158,9 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Грант маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ногиронларнинг ижтимоий реабилитацияси сингари қатор йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

- Амалга ошираётган лойиҳамиз доирасида кўплаб хотин-қизлар касб ва ҳунарларга ўқитилмоқда, уларга тиббий, ижтимоий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда - дейди "Меҳримиз Сизга" маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова. - Марказимизда таҳсил олиб, ҳунар ўрганган аёлларнинг аксарияти мустақил фаолият билан шуғулланиб, ўз оилаларига даромад келтирмоқда.

Тадбирда мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, қолаверса, вилоятдаги ва бошқа жамоат тузилмалари мустақиллигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг қонунчиликда белгиланган мавжуд имтиёз ва перференциялардан фойдаланишлари, давлат бошқарув идоралари билан ижтимоий шерикчилигини кучайтириш зарурлиги хусусида таклиф, тавсия, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Қизғин, очиқ мулоқот тарзида ўтган конференция якунида иштирокчилар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов иштирок этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди