Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 28.05.2015

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўқувчи ёшлар ўртасида "Ватанимга таянч бўламан" мавзусида иншолар ҳамда "Мустақил юрт фарзандиман" мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларнинг фаоллигини ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 36 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли номоён этишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида гапирдилар. Хусусан, тадбирда мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга, турли мафкуравий таҳдидларга қарши тура оладиган, фаол ва билимли ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Якуний натижаларга кўра, Мар-ҳамат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Эъзоза Обиджонова "Ватанимга таянч бўламан" танлови, Булоқбоши туманидаги 6- умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Мамасолиев "Мустақил юрт фарзандиман" танловида ғолиб деб топилди.

- Ватан, юртга муносиб фарзанд бўлиш мавзусида ёзган иншоим ғолиб деб топилганидан беҳад хурсандман, - дейди Марҳамат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Эъзоза Обиджонова. - Ушбу муваффақият, албатта, менга катта масъулият юклайди. Бундан буён ҳам фақат аъло баҳоларга ўқишга, фаол бўлишга, келгусида юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсон бўлиб камол топишга ҳаракат қиламан.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди