Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№23, 04.06.2015

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНДИ

Вилоят "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция"нинг 25 йиллигига бағишланиб, "Бола ҳуқуқи - инсон ҳуқуқи" мавзусида ижодий кўрик-танловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўтказилган мазкур танловда Андижон шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусида "Энг яхши расм", "Энг яхши иншо" ва "Энг яхши шеър" номинациялари бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

- Мазкур танлов ўқувчиларнинг "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция", умуман, бола ҳуқуқлари борасидаги билимларини бойитишга хизмат қилди, - дейди лойиҳа раҳбари, Болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими раиси Малоҳатхон Мирзаева.

Якунда "Энг яхши расм" номинацияси бўйича "Баркамол авлод" болалар ижодиёти маркази тўгараги аъзоси Аҳрорбек Султонов, "Энг яхши шеър" йўналишида Андижон педагогика коллежи ўқувчиси Ҳамида Турғунова, "Энг яхши иншо" йўналишида Андижон тиббиёт коллежи ўқувчиси Гулюз Азизбековалар 1- ўринга лойиқ деб топилдилар.

Ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди