Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№23, 04.06.2015

ТАНЛОВ

МАТЛУБАХОН - ЭНГ НАМУНАЛИ МАСЛАҲАТЧИ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят театрида "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини кўтариш, оилаларни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маслаҳатчилар фаолиятини юқори даражага кўтариш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштиришни мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу танловининг аҳамияти ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Танловнинг вилоят босқичи ҳар қачонгидан ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб чиққан 16 нафар маслаҳатчи иштирок этди. Белгиланган шартларга кўра, қатнашчилар маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни, оилалар мустаҳкамлигини, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси, кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, тўй-хашам ва турли маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, умуман, фаолиятларида эришаётган натижалар ҳамда билим ва маҳоратларини, илғор иш тажрибаларини тақдимотлар асосида намойиш этдилар.

Якунда Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Матлубахон Абарова ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жалақудуқ туманидаги Қутлуғ маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Маҳфузахон Абдукаримова иккинчи, Қўрғонтепа туманидаги Маъмуробод маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Оминахон Болтабоева учинчи ўринга сазовор бўлди.

- Маслаҳатчи ўта масъулияти вазифа, шу боис зиммамдаги ҳар бир ишни пухта бажаришга ҳаракат қиламан, - дейди танлов ғолибаси Матлубахон Абарова. - Бир неча йилдирки маҳалламизда салбий ҳолатлар умуман қайд этилгани йўқ. Бу албатта, маҳалла фаоллари, қолаверса, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларимизнинг самарасидир.

Танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Танловда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди