Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№24, 11.06.2015

ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Андижон шаҳридаги 10- умумтаълим мактабида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Намунали бошланғич ташкилот: тажриба ва таҳлил" деб номланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар қатнашчилари фаолияти намунали йўлга қўйилган 10- умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида ушбу мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси З. Содиқова маъруза қилди, илғор иш тажрибалари билан ўртоқлашди.

Семинарда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси Н. Тўрақулова иштирок этиб, 2015-2016- ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар, бошланғич ташкилотлар фаолиятини юксалтириш хусусида гапирди. Иштирокчилар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар, ўзаро тажриба алмашдилар.

Якунда "Энг намунали бошланғич ташкилот - 2015" кўрик-танлови шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди