Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№25, 18.06.2015

ЛОЙИҲАЛАР ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

Вилоят касб-ҳунар таълими бош¬қармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилган "Бола ҳуқуқи - инсон ҳуқуқи" ҳамда "Менинг карьерам" лойиҳалари якунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими томонидан амалга оширилган "Бола ҳуқуқи - инсон ҳуқуқи" ҳамда "Hamroh" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилган "Менинг карь¬ерам" лойиҳалари асосида бажарилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, "Баркамол авлод" вилоят болалар ижодиёти маркази, "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилган юқоридаги лойиҳалар доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда танловлар, шунингдек, уларни касб¬га йўналтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Бундан ташқари, лицей ва коллежлар ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларининг тадбиркорлик, ўз бизнесларини йўлга қўйиш борасидаги билим ва кўникмаларни бойитиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

- "Менинг карьерам" лойиҳаси самарали якунланди, - дейди "Hamroh" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Нигорахон Мадазимова. - Лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирларда ёшлар фаол иштирок этиб, бизнес ва тадбиркорлик борасида мутахассислари-миздан зарур тавсия ва маслаҳатлар олди. Ишонаманки, ёшлар олган билимлар уларнинг келгуси фаолиятида албатта, ёрдам беради.

Давра суҳбати якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга лойиҳа мутасаддилари атрофлича жавоб қайтардилар.

Юқорида қайд этилган лойиҳалар кўплаб ёшларнинг билим ва малакаларини юксалтиришга имкон берди. Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

З.РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди