Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№26, 25.06.2015

Тадбир

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси шаклида молиялаштирган ва "Меҳримиз сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-хуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Андижон шаҳридаги маҳаллалар маслаҳатчилари, оилавий поликлиникалар патронаж ҳамширалари иштирок этган мазкур тадбирда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича давлат, нодавлат ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ижтимой шерикчиликни мустаҳкамлаш, бу борадаги ишларни юқори даражага кўтариш хусусида сўз юритилди.

- Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фуқароларнинг тиббий маданияти ва саводхонлигини оширишда ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантиришдир, - дейди "Меҳримиз сизга" маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова. - Ушбу тадбир, шубҳасиз, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Семинарда мутахассислар томонидан аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, аҳоли ўртасида ва оилада соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан қизиқарли маърузалар ўқилиб, иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги котибият мудири М. Низомова иштирок этиб, лойиҳанинг аҳамияти, умуман, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида гапирди.

Айни кунга қадар бу каби тадбирлар Асака, Шаҳрихон, Булоқбоши, Хўжаобод туманларида ҳам ўтказилди.

Муштарий КАТТАБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди