Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№36, 03.09.2015

ПЕДАГОГЛАР АНЖУМАНИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят театрида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Андижон шаҳар бўлими томонидан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида ташкил этилган таълим ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

Мактаб ва мактабгача таълим ҳамда мактабдан ташқари муассасалар раҳбарлари, амалиётчи-психологлар, "Маҳорат мактаблари"нинг тажрибали ўқитувчилари, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танлови ғолиблари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этган мазкур конференцияда сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳага кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, педагоглар олдида турган муҳим вазифалар хусусида гапирдилар.

Анжуманда янги ўқув йилини самарали ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, шунинг-дек, "Мустақиллик дарслари"ни намунали ўтказиш билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича таҳлил этилди. Иштирокчилар томонидан ёш мутахассис 13- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Феруза Абдураимованинг намуна сифатида ўтиб берган "Мустақиллик дарси" юқори баҳоланди.

Анжуман сўнггида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва фаол педагогларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди