Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№38, 17.09.2015

"ПАХТА - 2015"

ПАХТАКОРГА ҲАММА МАДАДКОР

Айни кунларда вилоятимизда халқимизнинг миллий бойлиги, ризқ-рўзимиз бўлган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш қизғин паллага кирди. Деҳқонларимиз томонидан етиштирилган "оқ олтин"ни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ва давлат омборларига етказиб бериш ишига ҳар бир юртдошимиз ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Меҳнат - кишини ҳамиша фаолликка, ташаббусга бошлайди, деганларича бор. Бугунги долзарб кунларда теримчиларга олимлар, талабалар, тадбиркору шифокорлар, қўйингки, жамиятимизнинг турли соҳа вакиллари яқиндан ёрдам бермоқда. Айниқса, дуогўй отахону онахонлар ҳам пахтакорларга мададкор бўлмоқда.

Ўтган шанба куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси таклифи, сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлар ташаббуси билан пахта ҳосилини ёғингарчиликларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш ишига кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, нуронийлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ҳамда фаол ёшлар иштирокида "Миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик!" шиори остида Олтинкўл туманидаги Ўзбекистон Қаҳрамони Сиёсатхон Абдуллаева раҳбарлигидаги "Олтинкўл водий гулшани" фермер хўжалиги далаларида пахта терими хашари ўтказилди.

Шу куни фермер хўжалиги далаларида терим қизигандан қизиди. Теримчиларнинг қўли-қўлига тегмайди. Оппоқ, лўппи очилган пахталар "мени териб ол" деяётгандай чаноқларда кумушдай товланиб турибди. Ҳашарда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари С. Абдуллаева, Ш. Маматқулов, К. Ғофуров, Х. Қосимов, О.Турғунов, Т. Юлдашева, шунингдек, нуроний отахон ва онахонлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ҳамда фаол ёшлар астойдил меҳнат қилиб, вилоятимиз пахта хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

- Пахта ҳосилини йиғиб олишга ҳисса қўшиш, теримчиларга шижоат улашиш мақсадида далага отландик, - дейди Фуқаролик жамияти шакланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Усмонжон Аҳмедов. - Таклиф ва ташаббусга кўплаб юртдошларимиз, хусусан, депутатлар, сиёсий партиялар, нотавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари хайрихоҳлик билдириб, сафимиз кенгайгандан кенгайди.

Ҳашарга вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ҳамда Олтинкўл тумани ҳокими А. Жалолов ташриф буюриб, ҳайрли ташаббусни қўллаб-қувватладилар. Илғор теримчиларга ҳамда хашарчиларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Тушлик пайтида намойиш этилган бадиий дастур пахтакорлар ва хашарчиларга куч-ғайрат бағишлади.

Ушбу хайрли ташаббус шубҳасиз, юртдошларимизни пахта йиғим-теримида фаол қатнашишга, ҳосилни йиғиб олишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга ундайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди