Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№12, 17.03.2016

"МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ"

Андижон шаҳридаги "Тошкент-премиум" тантаналар саройида "Миллий қадриятларимиз - миллат кўзгуси" шиори остида миллий ва замонавий либослар форуми бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар, модельер-дизайнерлар, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳунарманд ёшлар миллий ва замонавий кўринишдаги либослари, шунингдек, чевар, зардўз ва дўппидўзлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлар билан иштирок этди.

Миллий қадрият ва анъаналаримизни мазмунан бойитиш, уларни аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш, миллий либосларимизни кенг тарғиб этиш, ёшларда миллий либосларимизга нисбатан ҳурмат туйғуларини кучайтириш, уларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш ҳамда ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган мазкур форумда намойиш этилган либосларда замонавийлик ва миллийликнинг, либосларга қадалган тақинчоқ ва аксессуарларнинг матолар рангига уйғунлиги кўпчиликнинг эътиборини тортди. Айниқса, атлас, адрас, беқасам сингари матолардан тикилган миллий либосларимизнинг кўркам ва хушбичимлиги, ўзига хослиги, гўзал қизларимизга янада кўрк бағишлаганлиги алоҳида эътироф этилди.

- Миллий матоларимиздан тикилган бу каби либослар ҳар қандай кишини ҳайратга солиши аниқ, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Ниҳоятда гўзал ва ранг-баранг либосларни кўриб, қўли гул чевар қизларимизнинг маҳоратига ҳар қанча таҳсинлар айтса арзийди.

Тадбирда айниқса, профессионал модельер-дизайнерлар, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари томонидан тайёрланган ўзига хос либослар кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Мутахассислар намойиш этилган либосларда миллийлик ва замонавийлик уйғунлашганлигини алоҳида эътироф этиб, юқори баҳоладилар. Тадбир доирасида бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Юксак савияда ўтган мазкур форум аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини юксалтириш, миллий либосларимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди