Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 05.05.2016

Тадбир

ФАХРИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят ва шаҳар кенгашлари, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон фахрийларни ижтимий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими ҳамкорлигида Хотира ва қадрлаш куни олдидан "Аждодларни хотирлаш - миллий қадрият" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини ҳамда ўтган аждодларимиз хотирасини, халқимизнинг миллий қадриятларини улуғлаш, қабристон ва зиёратгоҳлар ободлигини таъминлаш, шу каби эзгу саъйи ҳаракатлар орқали ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

- Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад кексаларимизни, хусусан, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, - дейди "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими раиси Тўрахўжа Раҳматжонов. - Бу орқали ёш авлод қалбида тарихга, миллий қадриятларимизга ҳурмат, эртанги кунга теран нигоҳ билан қараш туйғуларини мустаҳкамлаш, юртимиз озодлиги, тараққиёти йўлида ота-бобларимиз томонидан босиб ўтилган машаққатли йўл, уларнинг жасорат ва матонатларини кенг тарғиб этишдир.

Тадбир доирасида "Дафн этиш масканлари - жамоатчилик назоратида" мавзусида семинар ҳам ташкил этилди. Иштирокчилар, нуронийлар Андижон шаҳридаги қатор қабристон ва зиёратгоҳларда бўлишиб, Ўзбекистон Республикасининг "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ана шу жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир қатнашчилари шаҳар марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Якунда бир пиёла чой ташкил этилиб, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: тадбирдан лавҳалар.

З. Умрзоқов олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди