Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 26.05.2016

ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ - ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Андижон педагогика коллежида "Соғлом турмуш тарзи ва экологик назорат - саломатлик пойдевори" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ойдин ҳаёт" газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўтказилган мазкур тадбирда шифокорлар, ҳуқуқшунослар, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, уларнинг экологик ва ҳуқуқий билимларини бойитиш масалалари хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбирда сўз олган коллежнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси М.Режабова, "Ойдин ҳаёт" газетаси муҳаррири М. Норбоева, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали бўлим мудири С.Расулова, Пахтаобод тумани ФХДЁ бўлими мудираси Б. Расулова, Андижон машинасозлик институтининг ижтимоий фанлар кафедраси доценти З. Арипова ўсмирлар, хусусан, қизлар тарбияси, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тозалик, шахсий гигиена қоидалари ҳамда соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Мавзу доирасида ўқувчиларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

- Лойиҳада асосан аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом она ва соғлом бола тарғиботига алоҳида эътибор қаратилган, - дейди лойиҳа раҳбари Маҳфузахон Норбоева. - Бу борада ўсмир ёшдаги йигит ва қизлар саломатлигига жиддий аҳамият бериш, уларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш муҳимдир. Чунки улар келажакда оила қуриб, соғлом фарзандларни дунёга келтириши жамиятимиз равнақи учун муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида ўқувчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Якунда мавзуга доир буклетлар, "Ойдин ҳаёт" газетасининг лойиҳа доирасида тайёрланган сонлари тарқатилди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди