Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№23, 02.06.2016

1 Июнь - халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

"БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!"

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Болаларга беринг дунёни!" шиори остида акция ўтказилди.

Акция доирасидаги тадбирларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари фарзандалари, жумладан, кам таъминланган ҳамда ногирон болаларни маънавий, моддий ва руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, партия фаоллари, маънавиятчи ва шифокорлардан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, меҳнат жамоалари, маҳалла ва таълим муассасаларида мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, саломатлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди. Фуқароларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларини бойитиш, тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Дастлаб партия вилоят кенгаши раҳбарлари, фаоллари ва тарғиботчилар гуруҳи аъзолари Андижон вилояти қон қуйиш станциясига боришиб, бетоб болаларни ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий равишда қон топширдилар. Шунингдек, вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олишиб, байрам билан муборакбод этдилар ва уларга партия фаоллари, депутатлар, ҳомий ташкилотларнинг совға-саломларини улашдилар.

Сардорбек ҚОСИМОВ,

Ўзбекистон халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши сектор мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди