Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№25, 16.06.2016

ЭЗГУЛИККА БАХШИДА УМР

Андижон молия иқтисодиёт коллежида "Инсон хотира билан азиз, қадр билан улуғ" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда коллежнинг собиқ директори, марҳум Мухторжон Раҳимовнинг хотираси ёдга олинди. Коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, М. Раҳимовнинг қариндошлари иштирок этган хотира кечасида у кишининг эзгу ишлари, ибратли ҳаёт йўли ҳақида сўз юритилди. М. Раҳимов билан бирга ишлаган ўқитувчилар, қариндошлари ёшларга у киши билан боғлиқ хотираларини гапириб бердилар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳаёти давомида жуда кўп ҳайрли ишларга бош-қош бўлган домла ўзининг вафотидан сўнг йиллар давомида йиғиб, банкка қўйган жамғармаси ҳисобидан коллежда "Мухторжон Раҳимов номидаги мукофот" таъсис этишни васият қилган эди. Унинг васиятига кўра таъсис этилган ушбу мукофот мана 17 йилдирки, коллежда юқори натижаларга эришган педагоглар ҳамда аълочи ва фаол ўқувчиларга анъанавий тарзда топшириб келинади.

Тадбир доирасида 2015-2016 ўқув йилининг якунига кўра, юқори натижаларга эришган коллежнинг рус тили фани ўқитувчиси Гулнорахон Мирзақабулова ҳамда иқтидорли, фаол ва ташаббускор ўқувчиларидан Муҳаммадюсуф Қаҳ-ҳоров, Нилуфар Аҳмаджонова ва Одилбек Абдуллаевларга ушбу мукофот тантанали равишда тақдим этилди.

Эзгуликдан эзгулик унади, деганларидек домла бошлаган ҳайрли иш бугун ҳам кўпларни эзгу ва ҳайрли ишларга ундамоқда. Энг муҳими, инсон, унинг хотираси азиз саналган юртда яшаш, меҳнат қилишнинг ўзи катта бахт.

Умр... барчамизга берилган бебаҳо неъмат, унинг кимга, қанча берилганлиги фақат Яратганга маълум. Шундай экан, ўтаётган умримизнинг ҳар бир дақиқасини савоб, эзгу ва ҳайрли ишларга бағишлайлик. Ўтганларнинг ҳайрли ишларидан ибрат олайлик. Зотан, улар бошлаган савобли ва эзгу ишларни давом эттириш бизнинг инсоний бурчимиз эканлигини асло унутмайлик.

Меҳрибон устоздек оқилу одил,

Шубҳа йўқ соҳиби давронлигига.

Шундай инсонлар бор, иймонлар комил,

Инсоннинг ҳазрати инсонлигига!

Моҳигул БОЛТАБОЕВА,

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди